«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 19:39
ЎЗO‘Z

Олимлар яқин йиллар ичида янги турдаги коронавирус пайдо бўлишини прогноз қилмоқда

07 июл, 18:45 3 931 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар яқин йиллар ичида янги турдаги коронавирус пайдо бўлишини прогноз қилмоқда Яқин ўн йилликда ҳайвондан инсонга юқиши мумкин бўлган янги коронавирус тури пайдо бўлади, бироқ унинг қанчалик жиддий хавфга айланишини ҳозирча олдиндан айтиш мушкул. Бу ҳақда сингапурлик олимларга таяниб, The Straits Times’ хабар берди.

«Янги турдаги коронавирус тарқалишини аниқ кутиш керак», — дейди Сингапур Миллий университети қошидаги янги юқумли касалликлар дастури раҳбари, профессор Ван Линьфа. Унинг сўзларига кўра, бу қачон содир бўлиши ва қанчалик жиддий тус олиши борасида ноаниқлик мавжуд.

Профессорнинг таъкидлашича, олимлар SARS-CoV-2 инсонлардан ҳайвонларга, бироз вақт ўтиб яна тескари йўналиш бўйлаб тарқалиши мумкинлигидан хавотирда.

2013 йилда MERS (Яқин Шарқ респиратор синдроми) аниқланганидан сўнг олимлар яқин йиллар ичида вируснинг янги тури пайдо бўлишини, Жанубий Америкада вазият оғир тус олишини олдиндан айтган эди. Ҳозирда Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони 1,6 миллион кишидан ошмоқда. Линьфанинг қайд этишича, кўплаб жойларда яшайдиган кўршапалаклардан касалликнинг қайта тарқалиш эҳтимоллиги энг пессимистик қарашлардан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, Со Сви Хок номидаги Жамоат соғлиғини сақлаш мактаби раҳбари ўринбосари Алекс Кукнинг таъкидлашича, айни вақтда коронавирус билан касалланганлар сони расмий кўрсаткичлардан 10 баробар кўп бўлиши мумкин.

«Олимлар аниқ рақамларни айта олмайди, чунки кўплаб беморларда касаллик белгисиз ўтмоқда», — дейди эксперт.
Унинг сўзларига кўра, буни аниқлашнинг ягона усули — антитаначалар учун таҳлил топшириш.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 251
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 83
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 1
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 1
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 2
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 74
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 31
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 28
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 97
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 75
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 107
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 154
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 171
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 226
  • Бўлимлар