«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:14
ЎЗO‘Z

Актриса Юлдуз Ҳамидова 6 йилдан бери АҚШда яшаётгани ҳақида сўзлаб берди

07 июл, 14:10 9 607 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Актриса Юлдуз Ҳамидова 6 йилдан бери АҚШда яшаётгани ҳақида сўзлаб берди Таниқли актриса Юлдуз Ҳамидова 6 йилдан бери Американинг Лос-Анжелес шаҳрида яшаб келмоқда. Журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда у АҚШга нима учун кетгани ҳамда ҳозирги кунда қандай ишлар билан бандлиги ҳақида сўзлаб берди.

Фото: Instagram / @yulduz_hamidova
«АҚШга шу ерда ўқиётган Фотима ва Зуҳра қизларим билан келганман. Уларга қўшилиб мен ҳам талаба бўлдим. Лос-Анжелесдаги коллежда таҳсил олмоқдаман. Шуни айтишим керакки, таълим олиш учун ҳеч қачон кеч бўлмас экан. Ўқишда молиявий томондан ёрдам беришади, ҳам тил ўрганаман. Инглиз тилини жуда яхши биламан, деб айта олмайман. Озгина суҳбатлаша оламан», — дейди актриса.

Жонли эфирда ўтказилган суҳбат давомида актриса мухлисларини қизиқтирган барча саволлар, хусусан, шахсий ҳаёти билан боғлиқ саволларга ҳам жавоб берди.
«Турмуш ўртоғим нефть соҳасида ишлаган. Улар ҳар доим мени тушуниб, қўллаб-қувватлаб келган. Улар ҳозир Тошкентдалар», — дейди актриса.

Юлдуз Ҳамидова қизлари Фотима ва Зуҳра билан.
Фото: Instagram / юлдуз_ҳамидова

«Қизларимга беш ёшлигидан инглиз тилини ўргатганман. Улар Тошкентда инглиз тилини чуқурлаштириб ўргатиладиган мактабни тамомлаган. Мактабни битирганидан сўнг хорижда ўқишни давом эттиришни исташди. Аввал Малайзияга, кейин АҚШга ўқишга келишди», — дейди актриса қизлари ҳақида.

Юлдуз Ҳамидова ҳар йили Ўзбекистонга келиши ҳамда ҳар келганида бирон фильм ёки сериалда суратга тушишини айтиб ўтди.

Актриса «Саодат» сериали суратга олиш жараёнида ҳамкасблари билан.
Фото: Instagram / юлдуз_ҳамидова

Хусусан, у 2019 йилда Ўзбекистонга келганида режиссёр Музаффар Эркиновнинг «Саодат» сериалида суратга тушган.
Маълумот учун, Юлдуз Ҳамидова фаолияти давомида турли жанрдаги фильмларда такрорланмас образларни гавдалантирган.
Жумладан, «Темир эркак», «Темир аёл», «Тангалик болалар», «Чавандоз» каби фильмлар, «Туташ тақдирлар», «Саодат» каби сериаллардаги образлари мухлислар қалбидан жой олган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 37
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 549
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 345
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 455
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 126
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар