«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 09:24
ЎЗO‘Z

Бўстонлиқда мансабдорлар бўш турган ерга сохта ҳужжат тайёрлаб бергани учун 41100 доллар олган

07 июл, 07:30 2 287 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бўстонлиқда мансабдорлар бўш турган ерга сохта ҳужжат тайёрлаб бергани учун 41100 доллар олган Тошкент вилояти прокуратурасининг маълум қилишича, Бўстонлиқ туманида давлат хизматлари маркази раҳбари ҳамда туман «Ермулккадастр» бўлими ходимлари бўш турган 0,54 га ер майдонига сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, фуқаролардан аукцион орқали сотиладиган ушбу ер майдони учун 41100 АҚШ долларини олишган.

«Вазирлар Маҳкамасининг йиғилиш баёнида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида прокуратура ходимларидан иборат 5 та ишчи гуруҳлари тузилиб, ўрганишлар давомида ноқонуний қурилмаларни буздириш бўйича 338 та ҳолатда огоҳлантириш берилди. Туман ҳокимининг ер майдони ажратиш ва эгалик ҳуқуқини бериш ҳақидаги 40 та ноқонуний қарорлари протест келтириш йўли билан бекор қилинди, судларга 107 та даъво ариза киритилди, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 6 та жиноят иши қўзғатилиб, 10 нафар шахсга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилди.

Масалан, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Бўстонлиқ туман давлат хизматлари маркази директори С.Қ. ҳамда ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси ходимлари Қоронқул маҳалласидаги бўш турган 0,54 га ер майдонига сохта кадастр ҳужжатларини тайёрлаб, фуқаро И.Рахматуллаев ва бошқалардан аукцион орқали сотиладиган ер майдонининг тўлови учун 41 100 АҚШ долларини олишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари ва 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ёки «Хондойлиқ» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган захира ерларидан 2,5 га ер майдони фуқаро М.А.га боғ барпо этиш ва ҳудудни ободонлаштириш учун шартнома асосида 10 йил муддатга ижагара берилган бўлсада, хозирда ер майдонида агротехник тадбирлар амалга оширилмасдан, ер майдонининг 2,0 га қисми ўт босиб, қаровсиз ҳолга келиб қолганлиги, жами 2,5 га ер майдони атрофида қурилиш қилиниб, ер майдони бетон девор билан ўраб олинганлиги аниқланди.

Кўрилган чоралар натижасида, ноқонуний ўраб олинган ер майдони бузилиши таъминланиб, туман прокурорининг протестига асосан фуқарога ер ажратиш ҳақидаги қарор ҳокимнинг 25.06.2020 йилдаги 1615-сонли қарори билан бекор қилиниб, ер майдони давлат заҳирасига қайтарилди», дейди Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Kun.uz’га тақдим этилган маълумотда.

Қайд этилишича, ишчи гуруҳлар томонидан ҳудудни ободонлаштириш, аҳоли муаммоларини ҳал этиш ва коммуникация тармоқларини янада яхшилаш чоралари кўрилмоқда.

«Ўтган даврда, магистрал автомобиль йўлидаги 2 та кўприкнинг 144 кв. метр қисми таъмирланган бўлса, 100 км. йўллар бўёқланди, 4 км. пиёдалар йўлаги ўрнатилди, 2 км. бетон лотоклар ўрнатилди, 41,5 км. ички йўллар таъмирланди, 10 та йўл белгилари ўрнатилди, электр энергияси таъминоти бўийча 117 та эскирган ёғоч устунлар олиб ташланди, 298 та бетон устунлар ва таянчлар ўрнатилди, 282 та тунги чироқлар ўрнатилди, 5 та трансформатор пунктлари, 8,9 км. электр узатиш тармоғи янгиланди, 75 та газ қувурларининг таянчлари таъмирланиб, 18 км. газ қувурлари бўялди, 28 282 туп дарахт ва кўчатлар экилди, 1293 туп дарахтлар оҳланиб, шакл берилди, 4,2 км. ҳимоя тўсиқлари оҳланди, 5 км. йўл бўйида жойлашган биноларни ташқи қисмида пардозлаш ишлари олиб борилиб, ҳудудлардаги 1 984 м.куб чиқиндилар тозаланди, 4 та чиқинди тўплаш пунктлари жойлаштирилди, қабристонлар чегарасига 355 метр девор тўсиқлар ўрнатилди, 20 та кам таъминланган оилалар хонадони таъмирланди.

Туризмни ривожлантириш ва аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида «Меҳмон уйлар»ни очиш учун хонадонларини ижарага берувчи 429 нафар фуқароларнинг рўйхати шакллантирилиб, давлат рўйхатидан ўтказилишига амалий ёрдам кўрсатилди.

Бўстонлиқ тумани ҳудудида 277 та давлат ва хўжалик жамиятларига тегишли бўш турган объектлар мавжуд бўлиб, шундан 74 таси давлат, 32 таси давлат улуши мавжуд бўлган, 121 та хусусий, 20 таси эгасиз, 28 таси бўш ер участкалари ва 2 таси турар жой объектларини ташкил этади.

Бўш турган объектлардан 32 таси сотувга қўйилган, 11 таси эски масжид бинолари бўлганлиги учун эҳтиёжманд оилаларга уй-жой учун ажратилиши режалаштирилмоқда, 13 таси тадбиркорларга «нол» қийматда, 4 таси харид қийматида сотилган, 1 таси инвестиция дастурига киритилган, 1 таси Ички ишлар вазирлигига берилган, 1 таси «E-ijro auksion» орқали сотилган ва 214 таси ўрганилмоқда», дейилади прокуратура маълумотида.

Таъкидланишича, вилоят прокуратураси томонидан ўзбошимчалик билан қурилган 8,13 гектар майдондаги 107 та ноқонуний қурилмани мажбурий буздириш бўйича судларга аризалар киритилган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 0
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 170
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 272
  • Андижонлик йигит Кореяга ўқишга кетгач, террористик ташкилот етакчилари таъсирига тушгани аниқланди 17 апр, 17:55 236
  • Instagram орқали фуқароларни чув тушириб келган 18 ёшли йигит қўлга олинди 17 апр, 15:38 59
  • Ҳазораспда 31 та жаримаси бор “Cobalt” хатланиб, МИБ биносига жойлаштирилгач, қарздор барча жарималарни тўлади 17 апр, 14:28 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 0
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 0
  • “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди! 18 апр, 08:25 2
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 305
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 103
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 90
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 170
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 69
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 100
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 198
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 272
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 66
  • Бўлимлар