«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:28
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда коронавирусга қарши самарали дори воситаларидан бирини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши кутилмоқда

06 июл, 16:33 2 878 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда коронавирусга қарши самарали дори воситаларидан бирини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши кутилмоқда Фото: AFP/Getty Images
Коронавирусга қарши фойдаланилаётган «Ковипир» номи остидаги фавипиравир фаол моддаси асосида тайёрланадиган дори воситаси Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазири маслаҳатчиси Исажон Султонов Kun.uz мухбирига айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган «Nobel Pharmsanoat» компанияси ҳозирда фавипиравир фаол моддаси асосида дори воситасини ишлаб чиқаришни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнини бошлаган.

Дори воситасини ишлаб чиқариш бўйича батафсил маълумот Фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги сайтида ҳам келтирилган.
Жумладан, компаниянинг сифат бўйича директори Шамшод Шариповга кўра, ушбу дори воситасининг патенти Япониянинг Toyama Chemical компаниясига тегишли ҳисобланади.

«РНК сақловчи вирусларга (грипп, риновирус, нафас олиш тизими вируслари ва бошқалар) қарши кенг таъсир доирасига эга ушбу дори воситасининг коронавирусга қарши ижобий таъсири исботланган бўлиб, 2020 йил февраль ойидан бошлаб Японияда коронавирусга чалинган беморларни даволашда қўллана бошланган.

Шу ойнинг ўзидан бошлаб Хитойнинг Zhejiang Hisun Pharmaceutical компанияси уни «Фавилавир» савдо номи остида ишлаб чиқаришни бошлади. Россияда эса май ойидан эътиборан «Авифавир» номида «ХимРар» ва Россиянинг инвестиция фонди ҳамкорлигида ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди
», – дейди у.

Қўшимча қилинишича, «Ковипир» дори воситаси энг аввало Ўзбекистон эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилади. Шунингдек, уни хорижга экспорт қилиш ҳам режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди 29 мар, 20:11 0
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 148
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар