«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:04
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда карантин вақтида қанча саноат корхонаси ўз фаолиятини тўхтатгани маълум қилинди

06 июл, 06:30 4 585 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда карантин вақтида қанча саноат корхонаси ўз фаолиятини тўхтатгани маълум қилинди Ўзбекистонда 1 март ҳолатига кўра, 72 524 та саноат корхонаси фаолият юритган. Мамлакатда қаттиқ карантин чоралари жорий этилишни бошлагач уларнинг 16 670 таси (қарийб 23 фоизи) вақтинчалик ўз фаолиятини тўхтатган, деб хабар беради Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.

Фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган корхоналарнинг 20,3 фоизи текстиль соҳасига тегишли, қурилиш материлларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳам худди шундай кўрсаткич қайд этилган, озиқ-овқат маҳсулотлари — 18,6 фоиз, чарм, ёғоч ва мебель — 10,5 фоиз, металлургия — 6 фоиз, машинасозлик — 2,6 фоиз, электротехника — 1,4 фоиз, ёқилғи-энергетика соҳаси — 0,5 фоиз ва бошқа соҳалар 19,8 фоизни ташкил этган.

Мазкур корхоналар фаолияти қуйидаги сабабларга кўра тўхтаб қолган: 4754 таси (28,5 фоизи) ходимларга нисбатан карантин талаблари сабаб, 3722 таси (22,3 фоизи) транспорт ҳаракатига ўрнатилган чекловлар натижасида, 2342 таси (14 фоизи) маҳсулотга бўлган талабнинг тушиб кетиши оқибатида, 1400 таси (8,4 фоиз) хом ашё етказиб беришдаги узилишлар, 84 таси (0,5 фоиз) Ўзбекистонга кела олмаган хорижлик мутахассислар ва 4368 таси (26,2 фоизи) бошқа сабабларга кўра ёпилган.

Фото: Скриншот
Ҳудудлар кесимида фаолияти тўхтаб қолган корхоналарнинг энг кўпи Тошкент (4455), Наманган вилояти (2847), Тошкент вилояти (2283) ва Андижон вилояти (2048) ҳисобига тўғри келмоқда. Бу борадаги энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистонда кузатилган — 37.

1 июль ҳолатига кўра, 16 657 та корхона, яъни уларнинг қарийб 100 фоизи тўлиқ қайта очилишга муваффақ бўлган ва 137,5 минг ходим ўз ишига қайтган.

Апрель ойида ушбу 16 657 та корхона умумий қиймати 893 миллиард сўмга тенг маҳсулот ишлаб чиқарган бўлса, май ойида ушбу кўрсаткич 1,4 триллион сўмни, июнда эса 1,8 триллион сўмни ташкил этган.

Аввалроқ Тошкентда апрель ойи бошидан июнь ўрталарига қадар 66 та озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат дўкони, шунингдек, умумий овқатланиш шохобчалари ёпилгани тўғрисида хабар берилганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 153
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 126
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар