«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 12:36
ЎЗO‘Z

Тезликни оширганда рухсат этилган +5 км/соат: нега у фақат биринчи ўлчовда қўлланилмоқда?

06 июл, 00:00 4 510 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тезликни оширганда рухсат этилган +5 км/соат: нега у фақат биринчи ўлчовда қўлланилмоқда? Фото: kun.uz
Ҳайдовчи ҳаракат тезлиги 70 км/соат қилиб чегараланган ҳудудда 91 км/соат тезликда ҳаракатланиб келса унга 1 115 000 сўм миқдорда жарима қўлланилмоқда. Бу қонунга зид, чунки бу ҳолатда “+5 км/соат” қоидаси инобатга олиниши ва ҳайдовчи 223 000 сўм жаримага тортилиши керак.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддасида ҳайдовчиларнинг ҳаракат тезлигини белгиланган меъёридан ошириб юборганлиги учун, оширилган ҳаракат тезлигига қараб уч хил оғирликдаги жарима тури назарда тутилади.

Бунда:

(* бир базавий ҳисоблаш миқдори 223 000 сўмга тенг)

Маълумки, Солиқ кодексида солиқ тўловчининг ҳақлиги презумпцияси принципи мавжуд бўлиб, унга кўра солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларидаги барча бартараф этиб бўлмайдиган қарама-қаршиликлар ва ноаниқликлар солиқ тўловчининг фойдасига талқин этилади. Буни дабдурустдан тилга олганимизнинг сабаби – йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши бўйича фуқароларни жавобгарликка тортиш масаласида ҳам шунга ўхшаш қоида амал қилади.

Хусусан, Адлия вазирлигида 2011 йил 5 июлда 2240-сон билан рўйхатга олинган Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг 8-бандида ҳайдовчи белгиланган тезликни ошириб юборганда тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами нуқсонлар жамланган ҳолда ҳисобга олиниши керак.

Бунда тезликни ўлчайдиган ускуна рухсат этилган тезликдан соатига 5 километрдан ошиқ бўлганини кўрсатган тақдирда маъмурий баённома тузилади.
Яъни, тезликни ўлчашда вужудга келиши мумкин бўлган техник нуқсонлар ҳайдовчи фойдасига ҳал қилинган ҳолда шартли равишда қонунчиликда +5 км/соат бирлик белгилаб қўйилган.

Масалан, аҳоли яшаш пунктида, ҳаракатланиш тезлигини соатига 70 километрдан ошириш мумкин бўлмаган жойда соатига 75 километргача тезликда ҳаракатланиб келган ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳисобланади. Яъни, тезлик 76 км/соатни ташкил этганда йўл ҳаракати қоидалари бузилган ҳисобланади ва бу бир баравар миқдорда жаримага тортишга сабаб бўлади.

Бироқ, шу ҳудудда тезлик 20 км/соатдан ортиқ, бироқ 40 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда оширилсачи? Беш баравар миқдордаги жарима неччи тезликдан кейин қўлланилиши керак?

Хозирги амалиётда, «50» белгиси турган жойда ҳайдовчи 71 км/соат тезликда ҳаракатланиб келса, жарима миқдори 5 баробар қилиб белгиланмоқда. Бироқ бу мумкин эмас!

Чунки, тезликни ўлчайдиган махсус ускуналар ва транспорт воситалари спидометрлари кўрсаткичларидаги йўл қўйилиши мумкин бўлган жами нуқсонлар жамланган ҳолда 5 км/соатгача белгиланган тезликни оширишга рухсат бор. Лекин у ЙПХ ходимлари томонидан фақат 1 «минималка» жарима солинишига сабаб бўладиган ҳоллардагина инобатга олинмоқда.

Таҳририятга маълум бўлган ҳолатлардан бирида ҳайдовчи соатига 70 километр тезликда ҳаракатланиш белгиланган ҳудудда соатига 91 километр тезлик билан ҳаракатланган. Унга махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситаcида автомашинани соатига 20 километрдан ошириб ҳайдаганлик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари – 1 115 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Бир қараганда, бу ерда ҳайдовчи тезликни соатига 20 километрдан кўпроққа оширгандек кўриниши мумкин. Бироқ, айнан мазкур ҳолатда махсус қурилма қайд этган ҳолат бўйича маъмурий баённомани расмийлаштирган ЙПХ инспетори йўриқноманинг «+5 км/соат» қоидасига амал қилмаган бўлади. Чунки ҳаракат тезлиги бўйича чеклов соатига 70 км/соат бўлган ҳудудда МЖтКнинг 128-3-моддаси иккинчи қисми доирасига тушиш учун ҳаракат тезлиги «+5 км/соат» қоидаси инобатга олинган ҳолда соатига 96 километрни ташкил қилиши лозим.

Бордию, 70 км/соат тезлик белгиланган жойда ҳақиқий тезлик, айтайлик 106 км/соат бўлса-ю, радарда бу 111 км/соат бўлиб акс этса-чи? Бу бир қоидабузарликнинг ўзида 5 баравар ўрнига 9 баравар жарима дегани.

Шунинг учун ҳам норматив ҳужжатга «+5 км/соат» қоидаси киритилган ва шунинг учун ҳам давлат йўл ҳаракати хафсизлиги хизмати ходимлари бу қоидани тезликнинг кейинги чегараларига ҳам татбиқ этишлари шарт.

Яъни, 70 км/соат тезликдан оширганлик учун 5 баравар жарима 96 км/соат тезликдан бошлаб, 9 баравар белгиланадиган жарима эса 116 км/соат тезликдан бошлаб расмийлаштирилиши керак.

Тушунарли бўлиши учун эътиборингизни Швейцария амалиётида ҳайдовчига жўнатилган жарима квитанцисига қаратамиз:

Манба: krass56.ru
Унга кўра, радар ҳайдовчининг тезлигини 54 км/соат деб кўрсатган. Қоидага кўра, у ҳаракатланган йўлда тезликни 50 км/соатгача ошириш мумкин бўлган. Швейцария йўл ҳаракати қоидаларида «+3 км/соат» қоидаси амал қилиши инобатга олиниб, 54-3=51 кўринишида ҳайдовчини жаримага тортиш мумкин бўлган ҳақиқий тезлик аниқланган. Яна шуни айтиш мумкинки, бу қоида бизнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётимиздан фарқли равишда Швейцария ва бошқа хорижий давлатларда барча табақадаги жарима қўлланиладиган тезлик чегараларига нисбатан қўлланилади.

Юқорида тилга олинган Йўриқноманинг яна бир талаби шуки, «+5 км/соат» қоидасига риоя этилмаган ҳолда расмийлаштирилган баённома ДЙҲХХнинг маъмурий амалиёт инспектори томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш учун қабул қилинмаслиги лозим. Бундан келиб чиқадики, таҳририятда мавжуд баённома бўйича аввалбошидан ЙҲХБ ЙПХ инспектори томонидан маъмурий баённома нотўғри расмийлаштирилган деб топилиши керак эди. Аммо, кўриниб турибдики, ЙПХ ходимлари Йўриқномани етарлича тушуниб етмаган ёки уларга шундай қилиши лозимлиги тўғрисида нотўғри кўрсатма беришган.

Сўзимиз якунида биз Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасидан юқоридаги Йўриқномани амалиётда тўғри қўллаш бўйича ЙПХ ходимларига, шунингдек ДЙҲХХнинг тегишли ходимларига тушунтириш беришларини сўраб қоламиз.

Маъмурий баённомани расмийлаштиришда «+5 км/соат» қоидаси инобатга олинмаган ҳолатлар қайта кўриб чиқилиши ва ҳайдовчининг фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши керак деб ҳисоблаймиз.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 92
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 152
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Бўлимлар