«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:27
ЎЗO‘Z

«Ўтган йили 600-800 минг «дача»лар 1,5-2 миллионга чиқиб кетган. Бир кеча қолиш учун 20 млн тўланадиган жойлар ҳам бор» – Бош вазир ўринбосари

05 июл, 23:40 5 583 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Ўтган йили 600-800 минг «дача»лар 1,5-2 миллионга чиқиб кетган. Бир кеча қолиш учун 20 млн тўланадиган жойлар ҳам бор» – Бош вазир ўринбосари Бўстонлиқда ўтган йили 600-800 минг сўм бўлган жойлар ҳозир 1,5-2 миллионга чиқиб кетган, бир кеча қолиб дам олиш учун 10, 15, 20 миллион тўланадиган жойлар ҳам бор. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 2 июль куни уюштирилган брифингда маълум қилди.

«Пандемия сабабли аҳолимизда чет элга чиқиш имконияти йўқ. 2019 йилда 606 минг нафар ўзбекистонлик дам олиш мақсадида турли хорижий давлатларга боришган ва ўзлари борган мамлакатларда жами 1,5 млрд атрофида харажат қилишган. Бу йил четга чиқишнинг имкони бўлмагани учун Ўзбекистоннинг ўзида ҳордиқ чиқаришларига тўғри келади.

Бўстонлиқдаги дала-ҳовлилар олдин хусусий уйлар бўлган. Йиллар давомида бошқа ҳудудларда яшовчилар, асосан, тошкентликлар келиб уларни сотиб олиб, вилла кўринишига келтиришган.

Сўнгги йилларда бу ердаги дала-ҳовлиларнинг нарх-наволари икки баробар ошиб кетган. Олдинги йил ўртача олганда 600-800 минг сўм бўлган жойлар бу йилга келиб, бу йилга келиб 1,5 – 2 миллионга чиқиб кетган. Ундан ҳам қимматроқ – 10, 15, 20 миллионлик жойлар ҳам бор. Бу бир кеча қолиб дам олиш учун белгиланган нархлар.

Натижада аксарият юртдошларимизнинг бунга қурби етмаяпти. Ижтимоий тармоқларда Бўстонлиқда дам олгандан бошқа давлатга бориб дам олиб келиш арзонроққа тушади, деган фикрларни ўқияпмиз», дея Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Бош вазир ўринбосари Бўстонлиқда барпо этилаётган Чорвоқ туристик зонасида аҳолига қулай, арзон ва хавфсиз шароитлар яратиб берилади. Оддий одамлар ҳам оиласи билан бу ерга келиб бемалол ҳордиқ чиқариши мумкин бўлади.

«Давлат раҳбарининг кўрсатмасига асосан янги режа ишлаб чиқилди. Унга кўра аҳолимизга қулай, арзон ва хавфсиз бўлган шароитлар яратиб бериш ҳаракатидамиз. Шу нуқтаи назардан бу ерда инфраструктура масалаларини ҳам жойига келтиришимиз керак. Йўлларнинг сифатини яхшилашимиз зарур.

Архитекторларимиз ва бошқа мутахассисларимиз томонидан Чорвоқ туристик зонасининг бош режаси ишлаб чиқилган. Унга асосан бу ерда кўплаб қайси жойларда дам олиш масканлари, қаерларда барча дам олиш масканларига хизмат кўрсатувчи умумхўжалик инфратузилма барпо этилишиши кўрсатиб берилган», дейди у.


Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 36
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 176
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 246
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар