«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 17:43
ЎЗO‘Z

Ғузор ҳокимлиги ҳамширани ташвишлантирган муаммо асоссиз эканлигини маълум қилди

05 июл, 16:35 3 566 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ғузор ҳокимлиги ҳамширани ташвишлантирган муаммо асоссиз эканлигини маълум қилди Ғузор туман ҳокимлиги «Дарё»га шикоят қилган ҳамширанинг гаплари асоссизлигини, ҳамшира тилга олган шифокор Октябр Нурхонов, ҳамширалар Лобар Жумаева ҳамда Дилфуза Қурбоновалар 2020 йил 28 июнь кунидан бери ишга чиқмаганлигини, улар уй шароитида карантинга олинганини маълум қилди.

Ғузор туман ҳокимлиги «Дарё»да эълон қилинган «Ғузорлик ҳамшира коронавирусдан вафот этган беморни даволаган бўлим ходимлари аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётганидан ташвишланмоқда» сарлавҳали мақолага муносабат билдирди.

Маълумот берилишича, мақолада тилга олинган ҳолат туман ҳокимлиги томонидан ўрганиб чиқилган.

«Туман тиббиёт бирлашмасининг маълум қилишича, мақолада номлари кўрсатилган шифокор Октябр Нурхонов охирги маротаба 27 июнь куни кечки пайт шошилинч тиббий ёрдам бўлимида навбатчиликка турган ва 28 июнь куни навбатчиликни топшириб кетган. Ҳамширалар — Лобар Жумаева ҳамда Дилфуза Қурбоновалар оилавий муаммолари сабаб 29—30 июнь кунлари ишга келмаганлигини маълум қилган. Шунингдек, ушбу ходимларнинг ишга келиши-кетиши назорат журнали ва табелда ҳам қайд этилмаган», — дейилади ҳокимлик ахборот хизмати тақдим этган маълумотда.

Ҳокимликнинг туман тиббиёт бирлашмасига таяниб қўшимча қилишича, ТТБ шошилинч тиббий ёрдам бўлими карантинга олингач, айрим ҳамширалар ваҳима ва саросимага тушиб қолган ва ижтимоий тармоқларга билиб-билмай мурожаат йўллаган.

Эслатиб ўтамиз, 3 июль куни Қашқадарёнинг Ғузор тумани ва вилоятдаги 17 та маҳалла «қизил» ҳудуд деб эълон қилинганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 0
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 25
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 44
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 36
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • Бўлимлар