«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:37
ЎЗO‘Z

ЖССТ коронавирусга қарши 3та дори синовини тўхтатди

05 июл, 14:35 3 319 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЖССТ коронавирусга қарши 3та дори синовини тўхтатди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусни даволаш учун самарали дорини излаш бўйича синовлар доирасида ремдесивирни энг самарали дори деб топиб, бошқа 3 та дори: гидроксихлорохин, лопинавир ва ритонавирнинг синовларини тўхтатди. Бу ҳақда ЖССТнинг баёнотида маълум қилинган.

ЖССТ мутахассислари 4 ойлик синовлар якунларига кўра, синалаётган дори воситаларидан энг самаралиси ремдесивир эканини айтишган.

"Синовларнинг дастлабки натижалари гидроксихлорохин ва лопинавир/ритонавир коронавирусга чалинганлар орасида ўлим ҳолатларини камайтирмаслигини кўрсатди. Шу сабабли ЖССТ Бирдамлик синовлари Халқаро бошқарув қўмитасининг ушбу дорилар синовини тўхтатиш бўйича тавсиясини қабул қилди”, дейилган баёнотда.

Ремдесивир, гидроксихлорохин, лопинавир ва ритонавир турли комбинацияларда, жумладан интерферон билан бирга, ЖССТ март ойидан бери олиб бораётган “Бирдамлик синовлари”да қўлланган. Синовларда 4,5 мингдан кўпроқ бемор иштирок этган.

“Бирдамлик синовлари” 18 мартда дунёда коронавирусни даволашнинг турли усуллари бўйича ахборот алмашиш учун йўлга қўйилган. У турли дориларнинг вирусга қарши синашни ва улар орасидан энг самаралисини аниқлашни кўзда тутади. Ҳаммаси бўлиб дастурда 45 тадан кўпроқ давлат иштирок этмоқда.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 1
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 158
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 238
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар