«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:25
ЎЗO‘Z

Туркияда ижтимоий тармоқлар чеклаб қўйилади: қачон, қандай ва нима учун?

05 июл, 14:11 2 731 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркияда ижтимоий тармоқлар чеклаб қўйилади: қачон, қандай ва нима учун? Ижтимоий ахборот воситаларининг янги қоидаларига кўра, BTK (Ахборот ва коммуникация технологиялари бошқармаси) Netflix ва Whatsapp’ни «жамоат манфаати учун» блокировка қилиб қўйиши мумкин.

Янги тартибда нималар кўзда тутилмоқда?
Аввалроқ Эрдўған молия вазири, шу билан биргаликда куёви Берат Албайракнинг тўртинчи ўғли туғилиши ҳақидаги твитига айримлар ҳақоратли изоҳлар ёзганидан сўнг ижтимоий тармоқлар қатъий назоратга олиниши ҳақида баёнот билан чиққан ва «Бу миллатга, бу мамлакатга бундай медиа оқимлари тўғри келмайди. Шунинг учун биз масалани парламентимизга тақдим этишни ва бундай ижтимоий медиа каналлари бутунлай олиб ташланишни, назорат қилинишини хоҳлаймиз», деганди.

Ҳукумат 15 июлгача эълон қилишни режалаштирган ижтимоий медиа тартибларининг тафсилотлари маълум қилинди. Унга кўра, Whatsapp, Netflix, Telegram каби дастурларнинг блокланиши йўлида дастлабки қадамлар қўйилмоқда. Янги тартибга кўра, BTK блокировка қилиш ваколатига эга бўлади. Шунингдек, Facebook, Twitter, Instagram, YouTube каби ижтимоий тармоқлар Туркиядаги фойдаланувчиларнинг маълумотларини Туркияга тақдим этиши ҳақидаги талаб илгари сурилмоқда.

Ражаб Тоййиб Эрдўған халқаро ижтимоий медиа каналларининг Туркияда ваколатхоналари бўлиши лозимлиги, маъмурий ва молиявий тимсоллар таркибни текшириши кераклигини таъкидлар экан, ушбу масала бўйича кенг қамровли қонунчилик устида иш олиб борилганини маълум қилди.

«Тармоқдан ташқари хизмат» нима?
Туркия ОАВ хабарларига кўра, ҳукумат иш олиб бораётган қонунчиликда иккита қонунга ўзгартириш киритиш кўзда тутилмоқда. Унга кўра, BTK кенг ваколатларга эга бўлади. 5809-сонли электрон алоқа тўғрисидаги қонунга эса «тармоқдан ташқари хизмат» тушунчаси киритилади. Ишчи лойиҳада мазкур тушунча «Интернетга уланган абонентлар ва фойдаланувчиларга операторлардан ёки интернет хизматларидан мустақил ҳолда дастурий таъминот орқали таклиф қилинадиган; овозли, ёзма, визуал алоқа ёки амалий хизматлар доирасидаги умумий электрон алоқа хизматлари» деб таъриф берилади.

Ҳуқуқшуносларнинг фикрига кўра, Whatsapp, Netflix, Telegram каби дастурлар юқори тармоқ хизмати ёрдамида аниқланади. Қонунга қўшилиши кўзда тутилган модда билан BTKга бундай дастурларни блокировка қилишга рухсат берилади. Лойиҳада ушбу масалага доир модда қуйидагича берилмоқда:

«Ташкилот жамоат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тармоқ орқали хизматларни тақдим этиш бўйича зарурий тадбирларни кўриш, авторизация қилмасдан тармоқ орқали хизмат кўрсатишнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, зарур бўлганда ташкилотнинг норматив ҳужжатларида кўзда тутилган чораларни кўриш учун операторларга мажбурият юклаш ҳуқуқига эга».

Ваколатхонаси йўқ бўлса, ўзи ҳам йўқ
5651 сонли «Интернетда маълумотларни эълон қилиш тартиби ва бу маълумотлар эълон қилиниши йўли билан амалга ошириладиган жиноятларга қарши курашиш ҳақида»ги қонунга қўшиладиган моддалар орқали Facebook, Twitter, Instagram ва YouTube каби ижтимоий медиа платформаларига Туркияда ваколатхона очиш мажбурияти қўйилмоқда.

Ҳукумат 10 йилдан бери ушбу ташкилотларга «Келинг, бу ерда офис очинг, бизнинг ҳуқуқимизни қабул қилинг», деб айтмоқда. Бироқ ижтимоий медиа каналлари бу таклифга яқинлашмади. Янги тартибга кўра, энди бу мажбуриятга айланмоқда. Агар ушбу компаниялар қонун қабул қилинганидан кейин 30 кун ичида ўз вакиллиги ҳақида хабар бермаса, аввалига ижтимоий тармоқ провайдерининг интернет-трафик ўтказиш қобилияти 50 фоизга камайтириб қўйилади ва яна 30 кун давомида тан олинади. Башарти шундан кейин ҳам BTKга ўз вакиллигини билдирмаса, Туркияда ўша ижтимоий медиа платформаларига кириб бўлмайди.

Фойдаланувчиларнинг маълумотлари Туркияда ҳам бўлади
Маркази асосан АҚШда жойлашган ижтимоий медиа компаниялари ўз фойдаланувчиларига оид электрон почта, телефон рақамлари каби маълумотларни АҚШда сақлайди ва уларни ҳукуматларга тақдим этмайди. Адолат ва тараққиёт партияси ўзи ишлаётган қонуний тартиб билан ушбу маълумотларга осонгина кириш учун йўл очишга ҳаракат қилмоқда. Унга кўра, ижтимоий тармоқ провайдерлари Туркиядаги фойдаланувчиларнинг маълумотларини Туркияда қабул қилиш жавобгарлигини олиши шарт.

BTK, зарур деб топса, полиция/жандарма ҳамроҳлигида Туркиядаги ижтимоий медиа сайтлари идорасида текширув ўтказа олади. Маълумотларни Туркияда сақламаган ташкилотларга 1 миллион лирадан 5 миллион лирагача маъмурий жазо қўлланади.

Постлар ўчирилмаса, жазо берилади
Одатда ижтимоий тармоқлар судлар томонидан постларни ўчириб ташлаш бўйича берилган талабга бўйсунмасди, фақатгина уларни Туркияда кўринмас қилиб қўярди. Масалан, Twitter’даги бир қанча аккаунтларга кириб бўлмайди, шунингдек, YouTube’даги баъзи видеоларни кўришнинг имкони йўқ. Янги тартибга кўра, қонунга хилоф ёки суд қарори билан аниқланган таркиблар ҳақида хабар берилганига қарамай, 24 соат ичида таркибни олиб ташламаган ёки таркибга киришга чеклаб қўймаган ижтимоий тармоқлар компенсация тўлайди.

Маълумотни суд қарорисиз ўчириш талаби
Ушбу қоида ижтимоий тармоқлардаги таркибни ўчириб ташлаш бўйича фуқаролар томонидан ҳам талаб билдирилишига йўл очади. Аризаларга мурожаат қилинган пайтдан эътиборан энг кечи билан 72 соат ичида жавоб бермаган ижтимоий тармоқлар 100 минг лирадан 1 миллион лирагача жарима тўлайди. Ижтимоий тармоқлар ҳар чоракда Туркия фуқароларининг мурожаатлари тўғрисидаги статистик ва категорик маълумотларни ўз ичига олган ҳисоботларни BTKга тақдим этиб боради.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 391
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 117
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 509
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар