«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 00:51
ЎЗO‘Z

Роналдуни кутаётган антиқа рекордлар (фото)

05 июл, 06:00 3 186 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Роналдуни кутаётган антиқа рекордлар (фото) Фаолиятини давом эттираётгпан футболчилар орасида энг кўп гол урган "Ювентус" тўпурари Криштиану Роналду ҳамон тўпурарлик қобилиятини намоён этиб келмоқда.

Секин-аста аввалги формасини тиклаб бораётган Роналдуни янгиланиши керак бўлган рекордлар кутиб турибди. Мухлислари эса уни футбол чўққисига янада баландроқ кўтарилишини истайди.

Демак, Криштиану Роналдунинг маҳорати, тажрибаси ва ғолибликка бўлган интилишини ҳисобга олиб, икки йил давомида у янгилаши кутилаётган рекордлар рўйхатини эълон қиламиз.

Хўш, Криштиану бунга қодирми? Қайси рекордлар уни кутмоқда?

35 ёшли футболчи сўнгги икки йилда қуйидаги рекордларни ўрнатиши мумкин:
УЕФА Чемпионлар лигасида 150 та гол. Ҳозир Роналду ҳисобида 129 та гол бор.
Ўйинларда 300 та ассист. Роналду айни пайтда жамоадошларини 251 марта голли пас билан таъминлаган.
Европанинг энг кучли лигаларида 500 та гол. Роналду Примейра лига, АПЛ, Ла Лига ва А Серияда 568 та ўйинда жами 440 та гол урган. Умуман олганда, юқори лигалардан энг кўп гол уриш бўйича рекорд Пелега тегишли. Футбол қиролининг голлари 538 та.

Терма жамоа таркибида гол уриш бўйича ҳозирги рекорд эронлик Али Даеига тегишли. У 109 та тўп киритган. Роналду Португалия терма жамоасида рақиблар дарвозасини 99 марта ишғол қилган. Демак рекорд такрорланиши учун 10, янгиланиши учун 11 та гол керак.

Европа чемпионатлари финал босқичида 10 та гол. Айни пайтда Роналду ҳисобида тўққизта гол бор ва у Мишель Платини рекордини такрорлаган. Яна битта гол уни рекордчига айлантиради.

Чемпионлар лигасида кетма-кет 16 мавсумда гол уриш. Роналду 15 мавсумдан бери Европа клубларининг энг нуфузли мусобақасида гол уриб келмоқда. Рекорд унинг собиқ жамоадоши Райан Гиггзга тегишли. У 16 мавсум давомида гол урган. Роналду икки йил ичида бу кўрсаткични янгилаши ҳақиқатга анча яқин.

Чемпионлар лигасидаги хет-триклар. Айни пайтда Криштиану Роналду ва Лионель Месси бу мусобақа давомида саккизтадан хет-трикка эришган. Қани кўрамиз, кейинги рекорд кимга ёзилар экан.

Италия чемпионати тўпурарлиги. Криштиану “Манчестер Юнайтед” сафида Англия, “Реал”да Испания чемпионатлари тўпурари бўлган. У А Серияда ҳам бу натижани қайтара олса, футбол тарихида Англия, Испания ва Италия чемпионатларида тўпурар бўлган ягона футболчига айланади.
Бу рекордларни янгилаш учун Криштианудек ҳужумчига икки йил етарли муҳлат. Лекин ҳаммасини вақт кўрсатади. Ҳозир эса унинг учта антиқа рекордини эслатиб ўтамиз.

Криштиану Роналду:
- 1994-1995 йилда уч очколи тизим жорий қилинганидан буён А Серияда кетма-кет саккизта сафар учрашувида гол урган ягона футболчи;
- Чемпионлар лигасида кетма-кет 11 та ўйинда гол урган ягона футболчи;
- Чемпионлари лигасида кетма 12 та сафар учрашувида гол урган ягона футболчи.

Манба: Sports.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 0
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 0
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 88
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 99
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 2
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 21
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 51
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 37
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 88
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 99
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 269
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 198
  • Бўлимлар