«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:06
ЎЗO‘Z

Бухорода коронавирусга чалинган 35 ёшли аёл шифохонага ётқизилганидан уч кун ўтиб вафот этди

04 июл, 19:19 3 527 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода коронавирусга чалинган 35 ёшли аёл шифохонага ётқизилганидан уч кун ўтиб вафот этди Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга чалинган бухоролик 35 ёшли аёл ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этганини маълум қилди.
Расмий хабарга кўра, Ғиждувон туманида яшовчи 35 ёшли аёл Д.Ш. 1 июль куни коронавирусга гумон қилиниб, Бухоро вилояти юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган.

Унга «икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги 3-даража, семизлик 2-даража» ташхиси қўйилган.
«Шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган тезкор реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди», – дейилади вазирлик хабарида.

Айни пайтда Ўзбекистонда расман маълум қилинган коронавирус қурбонлари сони 31 нафарни ташкил этмоқда.

Бугун COVID-19`дан вафот этган бошқа бир бемор – тошкентлик 65 ёшли эркак ҳам шифохонага 1 июль куни ётқизилгани хабар қилинганди. ССВнинг эрталабги ахборотида беморлардан 8 нафари ўта оғир аҳволда экани айтилган.

Маълумот учун, пандемия даврида Тошкентда 17, Наманганда 4, Самарқанд, Бухоро, Сурхондарё ва Жиззахда 2тадан, Фарғона ва Қашқадарёда биттадан ўлим рўй берди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар