«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:37
ЎЗO‘Z

“Путинга бўлган ишонч ҳақида ғолибона референдум”

04 июл, 17:30 2 523 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Путинга бўлган ишонч ҳақида ғолибона референдум” Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг фикрича, мамлакат Конституциясига ўзгартириш бўйича ўтказилган овоз бериш “Путинга бўлган ишонч ҳақидаги ғолибона референдум”дир. Песков журналистлар билан учрашувда овоз бериш натижалари сохталаштирилмаганини таъкидлади.

Россия Марказий сайлов комиссиясининг сўнгги маълумотига кўра, овоз бериш жараёнида овоз бериш ҳуқуқига эга фуқароларнинг 64,99 фоизи қатнашди. Уларнинг 77,92 фоизи Конституцияга ўзгартириш киритилишини маъқуллаган ва 21,27 фоизи қарши чиққан.

Сайловчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи “Овоз” ҳаракати Марказий сайлов комиссияси маълумотлари сохта эканлигини, овоз бериш жараёнида кўплаб қонунбузарликларга йўл қўйилганини маълум қилди. Ҳаракат ушбу референдумни “халқ суверенитетига суиқасд” деб баҳолади.

Мухолифатчи Алексей Навалний Россияда овозларни сохталаштириш бўйича рекорд ўрнатилганини айтди.
Президент Владимир Путин эса мамлакат Конституциясига халқнинг хоҳишига кўра ўзгартириш киритилди деган фикрда. Ўзгартиришлар бугундан кучга кирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 87
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 44
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 231
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар