«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:20
ЎЗO‘Z

«Раҳбар ишдан бўшаганда, бор айбни у ўз зиммасига олиб кетаверади. Аммо у билан бирга ишлаганлар четда қолаверади» – Тошкент вилояти ҳокими

04 июл, 12:18 2 763 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Раҳбар ишдан бўшаганда, бор айбни у ўз зиммасига олиб кетаверади. Аммо у билан бирга ишлаганлар четда қолаверади» – Тошкент вилояти ҳокими Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовнинг таъкидлашича, камчиликларга йўл қўйилгани ҳар сафар қайсидир раҳбар ишдан бўшаганда, у бор айбни ўз зиммасига олиб кетаверади, у билан бирга ишлаган жамоа четда қолаверади. Ҳокимга кўра бундай бўлиши тўғри эмас. У бу фикрларни 2 июль куни Нурафшон шаҳрида бўлиб ўтган вилоят ҳокимлиги аппарати ишчи-ходимлари иштирокидаги йиғилишда билдирган.

«Вилоят ҳокимлиги аппарати ходимлари – кичкина одам эмас. У ниҳоятда ҳалол, виждонли одам бўлиши керак. 3 миллиондан кўп аҳоли истиқомат қиладиган марказий вилоятни мана шу идорада ишлайдиган бошқариши, муҳтарам Юртбошимиз бошлаб берган ислоҳотлар натижадорлигини биргаликда таъминлашимиз керак.

Сизлар жуда яхши биласизлар – охирги беш йилда вилоятимизда бир неча марта раҳбар ўзгарди. Ҳар сафар қайсидир камчиликларга йўл қўйилгани учун қайсидир раҳбар ишдан бўшаганда, бор айбни у ўз зиммасига олиб кетаверади, у билан бирга ишлаган жамоа четда қолаверади. Бундай бўлиши керак эмас.

Ваҳоланки, вилоятни бошқаришда, ишни ташкил этишда мана шу жамоа ҳам биргаликда ишлаган, шунинг учун улар ҳам ўзини теппа-тенг айбдор ҳис қилиши, қилган ишлари учун жавобгар бўлиши керак-ку! Демоқчиманки, масъулиятни чуқур ҳис қилиб, бир ёқадан бош чиқариб ишлашни янада кучайтиришимиз керак
», дея Рустам Холматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz нашри.

Йиғилишда вилоят ҳокими раҳбарлик лавозимида, ҳокимлик структурасида ишлаб, коррупция ботқоғига ботиб қолишдан киши ўзини ниҳоятдан эҳтиёт қилиши, охир-оқибат ўзи, яқинлари бошига бало келтиришдан сақланиши лозимлиги ҳақида гапирган.

«Мен тушунаман, сизлар бу ерда жуда катта ҳажмдаги ишларни бажарасиз, қаттиқ меҳнат қиласиз. Лекин, жойларда сизнинг яқинларингиз, энг биринчи навбатда оила аъзоларингиз сизнинг номингизни айтиб, айрим ишларини тезроқ, осонроқ ҳал қилишга интилса – жамиятда нотенглик юзага келади, одамларни хайрли мақсадларимизга ишонтира олмаймиз. Бу борада барча ишчи-ходим ўз яқинлари, оила аъзолари билан жиддий суҳбатлашиб олиши керак», деб айтган Рустам Холматов.

Мажлисда вилоят ҳокимлигида ишлаётган ҳар бир ходим коронавирус пандемияси шароитида яшаш ва ишлаш бўйича бошқа юртдошларимизга ўрнак, намуна бўлиши кераклиги, бунда белгиланган нормаларга қатъий риоя этилиши шартлиги таъкидланган. Электрон ҳужжат айланиши, ижро жараёни устидан тўлиқ ва сифатли назорат ўрнатишнинг жорий тартибини танқидий таҳлил қилган.

«Эндиликда ҳар бир ходим, котибият мудири, гуруҳ раҳбари вилоят ҳокимига ҳафтасига бир марта фаолият самарадорлиги бўйича ҳисоб беради. Бунда ўша ходимнинг жамоасида меҳнатни ташкил этишга ёндашуви, ижрочилик салоҳияти, ўз соҳаси бўйича билим ва тафаккур тарзи вилоят ҳокимлиги мақомига мувофиқлигига эътибор қаратилади. Лозим кўрилса, хизмат вазифасига нолойиқ ходимлар ўз вазифасидан озод этилади.

Республика, вилоят даражасидаги ўта муҳим, халқимиз ҳаётига жуда катта ижобий таъсир қиладиган, жойлардаги кўплаб муаммоларга ечим бўладиган ҳаётбахш ҳужжатларнинг ижро жараёнини назорат қилишда тизимли ёндашув бўлиши керак
», деб айтган вилоят ҳокими.

Рустам Холматов тегишли масъуларга ҳозирги ҳолатни танқидий ўрганиб чиқиб, ҳар бир норматив ҳужжат, йиғилиш баёни, устхат (раҳбарларнинг кўрсатма, топшириқлари) бўйича ҳоким ўринбосарлари, вилоят ҳокимлигининг котибият мудирлари ва гуруҳ раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини янада ошириш кўзда тутилган тизим жорий этиш бўйича кўрсатма берди.

Шунингдек, вилоят ҳокимлиги ижро назорати гуруҳи томонидан 2020-йилнинг биринчи ярмида ҳар бир котибият ва гуруҳларнинг фаолият самарадорлиги, ижро интизоми бўйича кўрсаткичлари ўрганилиб, рейтинг жорий қилиш таклифи билдирилди. Қайд этилишича, мазкур рейтинг натижаларига кўра, тегишли ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш чоралари кўрилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 249
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 97
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 235
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 222
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар