«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2021, 15:34
ЎЗO‘Z

ДХХ коррупцияга қарши тезкор тадбирлар ўтказди

03 июл, 10:03 2 252 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ДХХ коррупцияга қарши тезкор тадбирлар ўтказди Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан Прокуратура ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ бир нечта ҳолатларга чек қўйилди.

Аниқланишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Капитал қурилиш бош бошқармасида ишловчи мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Чилонзор туманидаги кўп қаватли уйлар оралиғида жойлашган 1 гектар бўш ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога расмийлаштириб беришни ваъда қилади ва эвазига 1 млн. 400 минг АҚШ доллари сўрайди.

ДХХ Тошкент шаҳар бошқармаси ходимларининг шаҳар прокуратураси ва ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири давомида мазкур шахс келишилган пулдан 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, қўлга олинган шахс ушбу пул маблағларини Чилонзор тумани ҳокимлигида бўлим бошлиғи вазифасида ишловчи раҳбар ходимга бериши кераклиги маълум бўлгач, тезкор тадбир давом эттирилиб, у ҳам 50 минг АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек, бундай ноқонуний ҳолат Тошкент вилоятида ҳам қайд этилди. Хусусан, Янгийўл туман ички ишлар бўлимининг майор унвонидаги масъул ходими маҳаллий фуқарони “Чинобод нефть база” масъулияти чекланган жамиятининг филиалларидан бирига раҳбарликка тайинланишида ёрдам беришини айтиб, бунинг учун ундан 50 минг АҚШ доллари талаб қилади.

ДХХ ходимларининг Прокуратура органлари билан ўтказган тезкор тадбири давомида у келишилган пулдан 10 минг АҚШ долларини Тошкент шаҳрида жойлашган Ички ишлар вазирлиги марказий госпитали ёнида олаётган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, айни вақтда мамлакатимиздаги олий ўқув юртларига ўқишга кириш имтиҳонлари яқинлашаётганлиги боис, афсуски, бу соҳада ҳам коррупция билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмоқда.

Жумладан, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Самарқанд давлат университети ходими 2020-2021 ўқув йили учун қабул комиссияси аъзоси бўлган катта ўқитувчи билан биргаликда икки кишини ўқишга киритиб қўйиш учун 6 минг АҚШ доллари олаётган вақтларида ушландилар.

Шунингдек, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ўқитувчиси ўзи фаолият юритаётган олий ўқув юртига икки нафар фуқарони давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиш эвазига, уларнинг ҳар бири учун 5 минг АҚШ долларидан пул сўраб, аввалдан 2 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди.

Ҳозирда аниқланган барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари доирасида ушбу ноқонуний ишларга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкент вилоятида туман ҳокими ўринбосари ва ҳарбий қисм майори пора билан ушланди (видео) 18 июн, 00:30
  • Сохта ДХХ ходими ушланди 01 июн, 16:00
  • Ўзини туман ҳокимлиги ходими деб таништирган шахс 800 доллар билан ушланди 08 фев, 16:11
  • Олий таълим вазирлиги ходими 3 минг АҚШ доллари олаётган пайтда қўлга тушди (фото) 31 окт, 04:55
  • Олий таълим муассасасининг ўқитувчи ва икки талабаси пора билан қўлга олинди 06 окт, 19:10
  • Самарқанд Давлат университети муаллими 12000 АҚШ доллари миқдорида пора билан қўлга тушди 08 авг, 08:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • «UzAuto Motors» халқаро молия бозорига илк қимматли қоғозларини чиқармоқда 23 апр, 15:11 0
  • Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит «Нексия»да юк автомобилига урилди 23 апр, 14:44 1
  • «Қопламанинг хизмат қилиш муддати белгиланмаган» — Сенат автойўллар борасидаги камчиликлар ҳақида 23 апр, 14:12 2
  • ДСҚ ҳисобварақ-фактуралар тизимидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумот берди 23 апр, 13:43 60
  • 24 апрел куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 23 апр, 13:13 144
  • Озодбек Назарбеков отаси вафот этгани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди 23 апр, 12:40 429
  • 1 июндан айрим тадбиркорлар солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин 23 апр, 12:12 245
  • Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди 23 апр, 11:30 328
  • Дунёнинг энг қиммат шаҳрида ўн минглаб уйлар бўшаб қолди 23 апр, 10:46 705
  • "Пахтакор"га қарши баҳс ҳақида Шукуровнинг устози нималар деди? 23 апр, 10:23 493
  • Русланбек Давлетов: “Амалдорларнинг харажатлари очиқланиши керак” 23 апр, 09:50 527
  • Украинлар рус босқинига қарши бирлашмоқда 23 апр, 09:13 1 104
  • Бўлимлар