«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:47
ЎЗO‘Z

МИБ фаолиятидан: “ҳеч ким билмайди” дея иш тутганлар адашади

02 июл, 18:20 1 948 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБ фаолиятидан: “ҳеч ким билмайди” дея иш тутганлар адашади Мажбурий ижро бюросининг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан кунлик ўтказилаётган тадбирлар мобайнида тармоқлардан яширин равишда фойдаланаётган истеъмолчиларнинг ноқонуний қилмишлари фош этилмоқда.

Жумладан, Бюронинг Янгиқўрғон туман бўлими ходимлари томонидан Ғовазон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ф.Мамасидоқовга тегишли ҳовли ва дала майдонларнинг тармоқлардан фойдаланиши, тўлов интизомига риоя этилиши ўрганилди.

Тезкор ходимларда шубҳа уйғотган симлар обдон кўздан кечирилганда ноқонуний ҳолатга дуч келинди. Яъни, электр энергияси ҳисоблагичига уланган симларининг уланиш схемаси бузилгани маълум бўлди. Мазкур ҳолат юзасидан тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, тармоқдан вақтинча ажратилди. Фуқаронинг ушбу ноқонуний хатти-ҳаракати билан таъминотчи корхона етказилган зарар ҳисоб-китоб қилинганда 2.150.600 сўмни ташкил этди.
Бюронинг Норин тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир мобайнида ҳам яширин тармоқлардан фойдаланаётган истеъмолчиларнинг ҳуқуқбузарликлар аниқланди.

Хусусан, ўтказилган тадбирлар мобайнида туманнинг “Дўмар” маҳалласида яшовчи М.Ўтбосаровнинг хонадони кўрилганлда тармоқдан, ҳисоблагичдан ташқари уланиб фойдаланаётгани, “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Тоҳир Қосимов хонадонида “ҳеч ким билмайди” дея яширин тармоқ орқали уланиб, фойдаланаётгани маълум бўлди.

Шу маҳаллада яшовчи М.Хошимова хонадонида ўтказилган кўрик мобайнида электр энергияси ҳисоблагичидан ташқари яширин уланиб олгани тезкор ходимлари томонидан фош этилди. Ҳар уччала ҳолат юзасидан ҳам тегишли далолатнома расмийлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Бюро органлари томонидан тадбирлар 01 августга қадар давом эттирилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 0
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 2
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 11
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар