«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 05:16
ЎЗO‘Z

Яккабоғда ер можароси вақтида келганларни қўрқитмоқчи бўлган аёл ёниб кетди

02 июл, 17:50 2 111 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яккабоғда ер можароси вақтида келганларни қўрқитмоқчи бўлган аёл ёниб кетди Яккабоғ тумани ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 26 июнь куни соат 10:00 ларга яқин Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига «Оқтош» маҳалласида яшовчи М.Абдиазизова куйиш тан жароҳатлари билан олиб келинган.

«Воқеа туманда маиший хизмат шохобчаси сифатида фаолият кўрсатаётган «Моҳинабону қизлари» хусусий корхонасини ташкил қилган М.Абдиазизованинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ. У ён қўшниси П.Қодиров ва Э.Пардаев билан ер масаласида ўзаро жанжаллашиб келган.

М.Абдиазизовага тегишли ер участкаси ёнида 0.06 га ер майдони бўлиб, туман ҳокимининг 2000 йил 15 декабрдаги қарорига асосан қўшниси Э.Пардаевга хусусий чойхона, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо дўкони қуриш учун ажратилган. У қурилиш ишларини жорий йилнинг 23 июнидан бошлаган.

Анча йиллардан буён бўш турган ер майдонини ўзлаштириш мақсадида юрган М.Абдиазизова қўшниси Э.Пардаев қурилиш ишларини бошлагач, жанжал кўтарган.

Ўзаро келишмовчиликларга барҳам бериш мақсадида жорий йилнинг 26 июнь куни Э.Пардаевнинг «Оқтош» МФЙ раисига қилган мурожаати асосида маҳалла раиси Қ.Кенжаев, «Ер-мулк кадастр» ДК Яккабоғ тумани филиали мутахассиси Б.Хушмуродов ва профилактика инспектори М.Эгамбердиев низоли ер участкасига келишиб, улардан ерга оид ҳужжатларни сўраган. Шу пайт М.Абдиазизова яшаш уйи ҳовлисидан бакалажка солинган бензинни олиб, устига сепган. У қўлидаги гугурт донасини чақиши билан ўзини аланга олган. Унга ёрдам кўрсатилиб, ўчириб олинган», дейилади ахборот хизмати хабарида.

Яккабоғ туман тиббиёт бирлашмасининг маълумотномасида, М.Абдиазизованинг олган тан жароҳати тананинг алангадан 96 фоиз, III-IV даражали куйиш кўринишида эканлиги кўрсатилган. М.Абдиазизовага шифокорлар томонидан зарур тиббий ёрдам кўрсатилишига қарамасдан, 27 июнь куни вафот этган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Яккабоғ туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилиб, ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

М.Абдиазизова билан шифохонада суҳбатлашганларнинг маълум қилишича, у ўзини ўлдирмоқчи бўлмаган. Вафотидан олдин мақсади, шунчаки йиғилганларни қўрқитиш бўлгани ҳақида гапирган.

Манба: Kun.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Яккабоғда ёқиб юборилган «замҳоким» билан уни ёқиб юборган тадбиркор ярашиб олди 04 сен, 18:43
  • Яккабоғ туманига ҳам янги ҳоким тайинланди (фото) 01 авг, 09:45
  • Уй-жойи бузилган яккабоғликларга 1 млрд 700 млн компенсация пуллари тўлаб берилади 28 июл, 19:17
  • Яккабоғ тумани ҳокими ишдан олинди, Туймаевга нисбатан жиноят иши очилди 27 июл, 21:15
  • Сурхондарёда ўзига ўт қўйган фуқаро бўйича Бош прокуратура маълумот берди 04 мар, 20:00
  • Валютафуруш департамент ходимига пора беришга уринди 26 окт, 19:10
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сотқин генералнинг ўлими. 1946 йил 3 август – Гитлерга хизмат қилган генерал Власов қатл этилган кун 04 авг, 00:28 197
  • Андрей Канчельскис: Айрим футболчилар ўзларининг нималарга қодирликларини ҳали кўрсата олишмади 04 авг, 00:22 122
  • Бош вазир ўринбосари карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини айтди 03 авг, 23:53 402
  • Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 700дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди 03 авг, 23:30 247
  • Россия ўз вакцинасига эга илк мамлакат бўлишга яқин 03 авг, 23:23 546
  • Божхоначилар 144 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди 03 авг, 23:04 174
  • Олимлар поездда коронавирусни юқтириш хавфини камайтириш йўлини аниқлашди 03 авг, 22:42 259
  • Меган Маркл отасига ёзган хатини чоп этган газетага судда ютқазди 03 авг, 22:20 239
  • Туркияда «Жалолиддин Хоразмшоҳ» сериалини суратга олиш ишлари бошланди (фото, видео) 03 авг, 21:53 347
  • «Аллоҳдан бундай шароитда олиб кетмаслигини сўрадим». Юлдуз Усмонова бир неча кун иситмалаб ётгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 03 авг, 21:27 595
  • Коронавирусга қарши курашда қайси давлатдан ўрнак олиш керак? 03 авг, 21:03 776
  • Мутахассис коронавирусга оммавий иммунитет пайдо бўлиши шартини маълум қилди 03 авг, 20:40 656
  • Бўлимлар