«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 07:19
ЎЗO‘Z

Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози...

02 июл, 11:30 3 483 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой бир ўқ билан икки қуённи урмоқда, Ғарб эса норози... Фото:«EPA»
Хитой томонидан қабул қилинган миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонунга қарши Ҳонконгда намойишлар бўлиб ўтди. Хабарларга кўра, полиция 300 дан зиёд кишини ҳибсга олган. Намойишчилар расмий Пекин қабул қилган сўнгги қонундан норози.

Гап шундаки, Хитой яқинда Ҳонконгнинг ҳуқуқий тизимига доир қонун ҳужжатини қабул қилди. Таҳлилчиларга кўра, Пекин ушбу қонун воситасида бир ўқ билан икки қуённи урмоқда. Биринчидан, қонун мухтор мақомга эга ҳудуд аҳолисининг сиёсий ҳуқуқларини чеклайди.

Демак, ажралиб чиқиш йўлидаги уринишларга чек қўйилади. Иккинчидан, миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳоланган жиноятларга умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин. Бу эса Ҳонконгда кўпдан буён давом этаётган аксилҳукумат намойишларини тўхтатишга хизмат қилади.

АҚШ ҳамда Европа мамлакатлари янги қонун лойиҳасини қоралаб чиқди. Ғарб мамлакатларига кўра, Пекин қабул қилган ҳужжат унинг халқаро битимлар бўйича зиммасига олган мажбуриятларига зиддир.

Фото:«Reuters»
1997 йилда Буюк Британия собиқ мустамлака ҳудуди – Ҳонконгни Хитойга топширди. Ўзаро келишувга кўра, расмий Пекин 50 йил давомида ҳонконгликларнинг ҳуқуқ ва эркинларини муҳофаза этадиган бўлди. 2047 йилга қадар Ҳонконгда «бир мамлакат – икки тизим» қоидаси амал қилиши эълон қилинди, аҳолига кенг сиёсий ҳуқуқлар, жумладан, сўз ва намойиш ўтказиш эркинлиги тақдим этилди.

Хавотирларга кўра, янги қонун бўйича ҳар қандай намойиш миллий хавфсизликка таҳдид деб баҳоланиши мумкин.
АҚШ Давлат котиби «Хитой Ҳонконг аҳолисига 50 йил муддатга эркинлик ваъда қилган эди, аммо 23 йил ўтиб ваъдасини бузди» дея эътироз билдирди. Помпеога кўра, ёввойи қонун ҳудуд мухториятини йўққа чиқарди.

Канада ҳукумати ҳам Ҳонконгга отланган фуқароларини асоссиз ҳибслар эҳтимолидан огоҳлантирди.
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон эса ҳонконгликларга қироллик фуқаролигини бериш жараёни осонлаштирилишини маълум қилди. Қайд этилишича, ҳудудда яшовчи 7,45 миллион аҳолидан 3 миллиони енгиллаштирилган тартибда Британия фуқаролигини олиш имконига эга бўлади.

Ҳонконг борасида қатъий позиция намойиш этаётган расмий Пекин Ғарб мамлакатларини мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирди.

Фото:«AP»
Айни пайтда инглиз ҳуқуқ тизими амал қилаётган Ҳонконгда мустақил судьялар фаолият юритади. Янги қонун эса ҳудудда Хитойдаги каби халқ суд тизими жорий этилишига йўл очади.

Янги қонунга кўра, Хитой марказий ҳукумати ва минтақавий бошқарув идораларига нисбатан душманликни уйғотиш, транспорт объектларига зарар етказиш терроризм деб малакаланади. Шунингдек, мухтор ҳудудда тўғридан-тўғри Пекинга бўйсунувчи хавфсизлик идораси ташкил этилади.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 0
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 2
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 95
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 264
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 132
  • Сўнгги янгиликлар
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 0
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 2
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 95
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 264
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 132
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 108
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 62
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 61
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 235
  • Бўлимлар