«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 12:11
ЎЗO‘Z

Расул Кушербаев 200 ва 500 сўмлик банкноталарни муомаладан чиқармасликни таклиф қилди

02 июл, 10:41 3 743 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Расул Кушербаев 200 ва 500 сўмлик банкноталарни муомаладан чиқармасликни таклиф қилди Хабарингиз бор, 200 ва 500 сўмлик банкноталар 1 июлдан муомаладан чиқарилди. Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевнинг қайд этишича, бу ҳолат ноқулайлик туғдиргани ҳақида фуқаролардан кўплаб мурожаатлар бўлмоқда.

«Маълумки, Адлия вазирлигида 2018 йил 19 майда 3014-сон билан рўйхатдан ўтказилган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек, 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкноталарини айирбошлаш ҳамда муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан 1997 йил намунасидаги 200 ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкноталар шу йилнинг 1 июлидан қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотди.

Бироқ аҳоли томонидан бўлаётган мурожаатларда 200 ва 500 сўмлик банкноталарни савдо ва хизмат кўрсатишда қабул қилинмаётганлиги уларга қийинчилик туғдираётганлиги билдирилмоқда. Аҳоли ўз эътирозларида хизмат ёки меҳнат орқали эга бўлган моддий қийматга эга маблағларининг ўзларига боғлиқ бўлмаган сабаб туфайли моддий қийматини йўқотганлиги ва тўлов сифатида қабул қилинмаётганлигидан норози эканликларини билдиришмоқда. Бу айниқса, етарли даражада ижтимоий инфратузилмага эга бўлмаган, банк ҳамда йирик савдо ва хизмат кўрсатиш объектларидан олис ҳудудларда кузатилмоқда.

Шу муносабат билан 1 июль куни Марказий банк мутасаддилари билан боғланиб, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 1997 йил намунасидаги 200 ва 1999 йил намунасидаги 500 сўмлик банкноталарни муомаладан табиий йўл билан чиқиб кетиши учун унинг қонуний тўлов воситаси сифатида қўйилган кучини йўқотиш муддатини бекор қилиш ва муомала вақтини муддатсиз этиб белгилаш масаласини кўриб чиқиш ҳақида таклиф киритилди.

Бу ҳақида Марказий банк раиси М.Б.Нурмуратовга депутат номидан тегишли сўров хати юбордим.
Умид қиламизки, Марказий банк кўплаб сайловчиларни безовта қилаётган масалани ижобий ҳал этади», деб ёзади депутат.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 1
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 37
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 69
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 7
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 243
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 92
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 0
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 23
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 36
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 68
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 18
  • Ўзбекистон ва Қатар стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисида битим имзолади 16 апр, 10:44 7
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 85
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 140
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 176
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 110
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 39
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 90
  • Бўлимлар