«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:26
ЎЗO‘Z

Ўзини ўзи банд қилаётган фуқаролар даромад солиғидан озод қилинадилар

01 июл, 21:15 3 135 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзини ўзи банд қилаётган фуқаролар даромад солиғидан озод қилинадилар Ўзини ўзи банд қилаётган, қўлида касб-ҳунари бор фуқароларга муносиб шароит яратиш мақсадида мамлакатимизда янги тизим жорий этилди. Эндиликда ҳунармандчилик, устачилик, заргарлик, новвойлик, дурадгорлик, сартарошлик каби ўзини ўзи банд қилган 67 дан зиёд касб эгалари фаолиятга ҳуқуқий баҳо берилиб, даромад солиғидан озод қилинадиган бўлдилар.

Мазкур фуқароларни рўйхатга олиш ва ҳисобини юритиш бўйича 2020 йил 1 июлдан илғор хорижий тажриба асосида Давлат солиқ қўмитаси томонидан SOLIQ мобиль ишлаб чиқилди. Ушбу мобиль илова орқали кўрсатилган хизматлар бўйича буюртмаларни қабул қилиш, даромад ва харажатлар ҳисобини юритиш, кўрсатилган хизматларни реклама қилиш имкониятлари мавжуд.

Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган ҳолда фаолият юритаётган жисмоний шахслар 2020 йил учун ижтимоий солиқни ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъий назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 фоизи яъни 111500 сўм миқдорида амалга оширадилар.

- Мен бугун биринчилардан бўлиб, SOLIQ мобиль иловаси орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтдим,-дейди Оҳангарон шаҳри Муқимий кўчаси 8-уйда истиқомат қилувчи Дилафрўз Нуриддинова. Сартарошлик соҳасида 12 йиллик тажрибам бўлсада, меҳнат фаолиятим ҳеч қаерда қонуний қайд этилмаган эди. Эндиликда иш стажим меҳнат дафтарчасига ёзилади, бу эса пенсия ёшига етганимда нафақа тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги муаммосини бартараф этади.

Давлатимиз раҳбари томонидан биз ҳунармандларга яратилган бу каби имкониятлардан ниҳотда мамнунман. Келажакда фаолиятимни кенгайтириб, камида 4 та хотин-қизларни иш билан таъминлашни мақсад қилдим.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш борасида қилинаётган бу каби эзгу ишлар мамлакат иқтисодиётда ўсиши ва албатта аҳоли фаровонлигини ошишига хизмат қилади.

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 1
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 29
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар