«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 14:16
ЎЗO‘Z

Хитой Гонконгда миллий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. АҚШ бунга қарши чиққанди

01 июл, 09:17 2 084 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой Гонконгда миллий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. АҚШ бунга қарши чиққанди Фото: Reuters
Қонун чиқарувчи ҳокимият бўлган Бутунхитой Халқ вакиллари кенгашининг Доимий қўмитаси Гонконгда миллий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди, деб хабар бермоқда South China Morning Post (SCMP) ўз манбаларига таяниб.

Шундай хабар RTHK телерадиокомпаниясида ҳам пайдо бўлган.

SCMP’нинг қайд этишича, қонун йиғилиш бошланганидан 15 дақиқа ўтиб қўмита аъзоларининг 162 нафари томонидан бир овоздан маъқулланган. У 1 июлдан кучга кириши кутилмоқда.

Қонун тафсилотлари кейинчалик Sinxua нашри томонидан эълон қилинади. Нашрнинг ёзишича, қонун матни биринчи марта жамоатчиликка тақдим этилади.

Янги қонун давлат ҳокимиятига таҳдидларнинг олдини олиш, жумладан, ғаламислик, терроризм, ҳокимиятни сусайтириш ва ташқи кучларнинг Гонконг ишларига аралашишининг олдини олишга қаратилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қонунда белгиланган қоидаларни бузганлик учун кескин жазолар, шу жумладан, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ ушбу қонун қабул қилинишига қарши чиққанди. Дональд Трамп Хитойнинг Гонконг автономиясини чеклаш ҳаракатларидан норози эканлигини ва бу ҳолатда «эркин шаҳар» халқаро молиявий марказ мақомини сақлаб қололмаслигини билдирган, Трампнинг иқтисодий маслаҳатчиси Ларри Кудлоу «Хитой катта хатога йўл қўймоқда», деб айтганди. АҚШ давлат котиби Майкл Помпео эса Хитойнинг Гонконгдаги хатти-ҳаракатларини Иккинчи Жаҳон уруши давридаги нацист Германиясига таққослаган.

Қонун қабул қилингудек бўлса, АҚШ Хитой ва Гонконгга қарши санкциялар жорий этиш билан таҳдид қилганди. Хитой эса АҚШ Гонконг ишларига аралашишни давом этса, бунга қарши зарурий чораларни кўришга тайёрлигини билдирган.

Маълумот учун, Гонконг Хитой таркибига 1997 йилда қайтган. Унгача Буюк Британия томонидан бошқарилган. Хитой ва Гонконгнинг қўшма декларациясига биноан, шаҳарга 50 йил давомида кенг автономия ваъда қилинган. Ушбу мақом туфайли Гонконг АҚШ билан эркин алоқалар ўрнатган. Буюк Британия Хитойни Гонконг автономиясини ҳурмат қилишга чақирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • NASA: Хитой Ойни ўзиники қилиб олмоқчи 19 апр, 09:09 210
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 0
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 70
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 21
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 23
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 141
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 143
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 51
  • Озарбайжон Эронга қарши ҳужумда фойдаланиш учун Исроилга аэродромларини топширди 19 апр, 11:09 288
  • Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди 19 апр, 10:44 77
  • “Байер” клуби мағлубиятсиз серия бўйича рекорд ўрнатди 19 апр, 10:24 109
  • Туркия шимолида 5,6 магнитудали зилзила юз берди (видео) 19 апр, 10:00 71
  • Исроил дронлар орқали Эронга зарба берди 19 апр, 09:35 373
  • Бўлимлар