«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 15:48
ЎЗO‘Z

33 нафар фуқаро ишлаш учун Қозоғистон Республикасига жўнаб кетди

30 июн, 22:07 4 460 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
33 нафар фуқаро ишлаш учун Қозоғистон Республикасига жўнаб кетди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Қозоғистон Республикаси иш берувчилари ўртасида пандемия даврида Ўзбекистон фуқароларини хорижда иш билан таъминлаш мақсадида олиб борилган музокаралар натижасида мамлакатнинг турли ҳудудларида мингдан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилиб, уларга Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган эди.

Ушбу келишувга мувофиқ, ишчиларнинг биринчи гуруҳи - 33 нафар фуқаро 29 июнь куни “Ғишт Кўприк – Жибек Жоли” чегара пости орқали йирик қурилиш объектларида белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда ишлаш учун Қозоғистон Республикасининг Шарқий Қозоғистон вилоятига ташкиллаштирилган ҳолда жўнаб кетди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Таъкидлаш жоиз, жорий йилнинг апрель ойида Қозоғистон Президенти Ўзбекистон ва Қозоғистон меҳнат мигрантлари фаолияти ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.

Мазкур ҳужжатда икки давлат ҳудудларида миграция оқимини тартибга солиш ва ноқонуний меҳнатнинг олдини олиш, шунингдек, келишувга биноан, Қозоғистонда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ҳамда Ўзбекистонда ишлаётган қозоғистонлик меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш таъминланади.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Қозоғистон Республикасига ишга кетаётган фуқароларга хорижда ишлаш даврида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган вақтда ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга йўналтирилган тарқатма материаллар тарқатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 145
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 148
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 298
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 50
  • Ўзбекистонда 10 апрель куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 09 апр, 12:13 63
  • Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади 08 апр, 22:37 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда транспорт воситалари экологик назоратдан ўтказилмоқда 16 апр, 14:43 0
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 2
  • Озарбайжон ТИВ Арманистонга чақириқ билан чиқди 16 апр, 13:46 2
  • Ўзини ўзи банд қилган шахс «солиқ»да онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин 16 апр, 13:23 12
  • Германия канцлери Украинадаги уруш узоқ давом этишига ишора қилди 16 апр, 13:00 38
  • Полша ва Беларус чегарасида ноқонуний муҳожирлар сони ортиб бормоқда 16 апр, 12:39 33
  • Тадқиқот: жуда қийин уй вазифаларининг фойдасидан зарари катта 16 апр, 12:12 29
  • Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди 16 апр, 11:50 137
  • ҲАМАС нима учун келишувдан бош тортди? 16 апр, 11:30 126
  • "Долларфуруш"ларга қарши катта "ов" бўлиб ўтди 16 апр, 11:15 86
  • Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди 16 апр, 11:02 165
  • Тожикистон Туркия фуқаролари учун виза режимини жорий этди 16 апр, 10:46 41
  • Бўлимлар