«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 21:52
ЎЗO‘Z

Экоблогер: “Ҳайвонот боғини ёпиш керак!”

30 июн, 21:19 4 012 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Экоблогер: “Ҳайвонот боғини ёпиш керак!” Ижтимоий тармоқда баъзи-баъзида уй ҳайвонларига қилинаётган зулм ва азоблар ёзилган постлар, ҳайвонларни қийнаган кимсалар ҳақида видеолар пайдо бўлади. Қуйида келтирилган блогда ҳам Тошкент ҳайвонот боғидаги ҳолат ҳақида ёзилган. Уни ўзгаришсиз ҳавола қиламиз.

“Тошкент ҳайвонот боғини ёпиш керак. Ижтимоий тармоқларда ҳайвонларга оддий сув беришмаётгани қайд этилган. Бу иссиқда сувсиз қандай яшаса бўлади? Кимга кераги бор бу қамоқхонанинг? Айиқни аҳволини қаранг. Жониворларнинг ҳам жони бор. Уларнинг организми ҳам 80 фоиз сувдан иборат.

Ривожланган давлатлардаги ҳайвонот боғларига топширинглар ўлиб қолмасидан. Шундай аҳвол бўлса, ҳайвонларни қийнайдиган ҳайвонот боғи Тошкентга умуман керак эмас.

Видео эски, ҳозир у ерда сув бор дейишмоқда. Аммо у сувни ичиб бўлмайди шекилли. Лекин ҳайвонот боғларига бўлган муносабатим ўзгармайди. Тошкент ҳайвонот боғидаги муаммолар кўп марта гапирилган.

Маълумот учун: мен фақат Тошкентдаги эмас, ҳар қандай ҳайвонот боғига ва ҳайвонлар иштирок этган циркларга қаршиман. Ярим соатли кўнгилочарлик учун ҳайвонларни қафасда сақлашга қаршиман. Кўплаб ривожланган давлатлар цирк ва ҳайвонот боғларидан воз кечмоқда”.

Муборак динимизда, оят ва ҳадисларда ҳайвонларга қандай муомала қилишга буюрилганмиз?

Аллоҳ Қуръони каримда барча жонзотлар инсонлар каби «уммат» эканлиги таъкидланади. Айнан шу таъкид инсонни ўзи каби уммат бўлган барча жонлиларга нисбатан меҳрибон бўлишга ундайди. Бу хусусда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

«Ер юзидаги ҳар бир юрувчи жонзот ва икки қаноти ила учувчи қуш борки, ҳаммаси сиз каби умматлардир» (Анъом сураси, 38-оят).

Агар ҳайвонларнинг ҳар бир тури ёки оилалари алоҳида уммат ҳисобланса, айнан шу ҳукм билан улар бошқа умматлар орасида яшаш ҳаққига эга бўладилар.

Исломда ҳайвонот оламига ҳеч қандай зарар етказиш мумкин эмаслиги қаттиқ таъкидланади. Имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда айтилишича, Набий алайҳиссалом олдиларидан юзига тамға босилган эшак олиб ўтилди. Шунда у зот: «Менинг ҳайвонлар юзига тамға босган ва уларнинг юзига урганларни лаънатлаганим сизларга етмаган эдими?!» дедилар.

Абдуллоҳ ибни Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бир аёл ўзининг мушуги туфайли дўзахга кирди. Уни қамаб қўйиб, унга таом ҳам бермади, уни ердаги нарсаларни емоғи учун қўйиб ҳам юбормади. Ҳатто у озиб-тўзиб ўлди”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Имом Насаий Аш-Шурайда розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда: «Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Кимки чумчуқни сабабсиз ўлдирса, қиёмат куни Аллоҳга «Эй Роббим, фалончи мени манфаат учун эмас, ўйнаб ўлдирди», деб шикоят қилади», деганларини эшитдим», дейилган.

Исломдаги ҳайвонларга меҳрибонлик ва яхши муносабат фақат улардан инсонларга етадиган манфаат билан боғлиқ эмас, балки мусулмонлар барча ҳайвонот оламига, ҳатто инсон улардан бу дунёда ҳеч қандай манфаат кутмаса ҳам, яхши муносабатда бўлишга буюрилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 0
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 0
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 3
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 24
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 97
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 78
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 159
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Бўлимлар