«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2020, 04:17
ЎЗO‘Z

ЖССТ Хитойда коронавирус манбасини қидириш билан шуғулланади

30 июн, 15:27 1 435 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЖССТ Хитойда коронавирус манбасини қидириш билан шуғулланади Фото: China Daily
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19’нинг келиб чиқишини тергов қилиш мақсадида Хитойга ўз гуруҳини юборади. Бу ҳақда 29 июнь куни ўтказилган брифингда ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

«Биз вирус ҳақида барча маълумотдан, хусусан, пандемия қандай бошлангани тўғрисида бохабар бўлсак, унга қарши яхшироқ кураша оламиз», — дейди ташкилот бош директори.

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, ЖССТ гуруҳи Хитойга кейинги ҳафта йўл олади.
Жонс Ҳопкинс университетининг сўнгги маълумотларига кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 10,2 миллиондан ошган бўлиб, ҳозирга қадар 504 мингдан ортиқ бемор COVID-19 қурбонига айланган.

Аввалроқ ЖССТ раҳбари коронавирус пандемияси тугамаётгани, аксинча тезлашаётганини маълум қилганди. Ташкилот ҳисоботига кўра, 18 июндан бошлаб ҳар куни коронавирусга чалиниш бўйича 150 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилмоқда. 28 июнь куни дунёда 178 минг киши ушбу касалликка чалингани аниқланган. Коронавирусга чалинганларнинг энг кўпи АҚШ, Бразилия, Россия, Ҳиндистон ва Буюк Британия давлатларига тўғри келмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар коронавируснинг олти хил тури дунё бўйлаб тарқалаётганини аниқлади 10 июн, 06:30
  • ЖССТ раҳбари коронавирус пандемияси ҳали бери тугамаслигидан огоҳлантирди 28 апр, 06:24
  • Россияда бир суткада 658 кишида коронавирус аниқланди 05 апр, 22:35
  • Хитойда коронавирус билан касалланганларнинг 90 фоизидан зиёди тузалиб кетди 24 мар, 14:01
  • БМТ бош котиби коронавирус сабабли дунёдаги барча низоларни тўхтатишга чақирди 23 мар, 23:30
  • Хитой телевидениеси коронавируснинг Пекиндаги биринчи қурбони ҳақида хабар берди 28 янв, 08:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бугун Тошкентда аҳоли орасида 240та янги ҳолат аниқланди 13 июл, 00:43 180
  • 30 кишилик тўй таассуротлари: янги келин олган оила хонадонига ташриф 13 июл, 00:23 218
  • Улуғбек Бақоев: "Футболчиларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман" 13 июл, 00:18 167
  • Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик" 13 июл, 00:16 136
  • Равшан Ҳайдаров: “Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказишни истагандик. Лекин...” 13 июл, 00:13 158
  • Суперлига. "Металлург" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди 13 июл, 00:09 126
  • Суперлига. "Сурхон" Андижонда ғалабага эришди 13 июл, 00:05 137
  • Коронавирусга чалинган беморни уйда даволаш ва ундан вирус юқтириб олмаслик бўйича қандай кўрсатмалар мавжуд? 12 июл, 23:53 222
  • 1:8: “Энергетик-БГУ”ни Яхшибоев ушлаб турган эканми? Жасурсиз жамоа шарманда бўлди 12 июл, 23:48 256
  • Арманистон ва Озарбойжон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди 12 июл, 23:30 411
  • Ташқи ишлар вазирлиги «Ғишт кўприк» чегара пости яқинида 3 мингдан зиёд ўзбекистонликнинг тўпланганини тасдиқлади 12 июл, 23:10 376
  • Марказий Осиё, бахтлилар ва бахтиёрлар 12 июл, 22:46 380
  • Бўлимлар