«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 20:16
ЎЗO‘Z

Телевизор кўрмаслик, низога бормаслик. Ақлли бўлишга етакловчи тавсиялар

30 июн, 14:20 5 024 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Телевизор кўрмаслик, низога бормаслик. Ақлли бўлишга етакловчи тавсиялар Фото: Getty Images
Инсонга хос одатлар унинг ҳаёт тарзи ва турмуш даражаси қандай бўлишида муҳим роль ўйнайди.

Телевизор кўришни бас қилинг
Ортиқча вақтингизни телевизорга сарфламанг ёки ҳеч бўлмаганда қисқартиринг. У сизни ёлғизликдан қутқармайди, муаммоларингизга ечим бўлмайди, шунчаки миянгизни керакмас маълумот билан тўлдириб чалғитади холос. Мия ҳар қандай хабар ва маълумотни қабул қилиш, сақлаш хусусиятига эга эканини ёдда тутиб, уни керак бўлмаган маиший мавзу ва муаммолар билан тўлдирманг.

Ўз устингизда ишланг, изланинг
Маълум вазифани совуққон бўлиб, қилиниши учунгина бажарманг. Саволлар туғилса, атрофингиздагилардан сўрашдан чўчиманг, мустақил ечим топишга ҳаракат қилинг. Дангасалик ва эринишни йиғиштиринг, инсон ўз устида фақат бўш қолганидагина ишлаши керак, интернет, илҳом ёки бошқа омиллар етишмаяпти, деган фикр билан ўзингизни алдаманг.

Арзимаган нарсаларга бошингизни қотирманг
Мичиган университети тадқиқотларида ҳар қандай агрессив хатти-ҳаракат ва паст IQ даражаси ўртасида алоқадорлик борлиги аниқланган. Ҳар қандай негатив фикр ривожланишга халал беришини унутмаган ҳолда энергия ва салоҳиятингизни тўғри йўналтиринг. Асабийлашмасликка, одамлар билан низога бормасликка, ғазаб ва аламингизни тўкиб-сочмасликка ўрганинг.

Яқин келажак билан боғлиқ режалар тузинг
Робот сингари ёки мажбурий жадвал асосида яшаш шарт эмас, шунчаки масъулият билан ҳар нарсани ўз вақтида бажариш, ундан олдин эса уни хаёлан режалаштириб олиш керак. Муҳим вазиятни олдиндан режалаштириш, қисқа вақт ичида кутилган мақсадга эришишга кўмак бўлади.

Саломатлигингиз ҳақида унутманг
Мия фаолияти, жисмоний ҳаракат, истеъмол маҳсулотлари, фаоллик ва кундалик одатлар билан узвий боғлиқ. Соғ танда соғлом ақл бўлишини унутмаган ҳолда танангиз ва саломатлигингизга эътиборли бўлинг.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 140
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 93
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 209
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 326
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 167
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 286
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 22
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 51
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 96
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 137
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 13
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 86
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 77
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 157
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 148
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 88
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 146
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 184
  • Бўлимлар