«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 23:17
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев: "Озодбек Назарбеков халқпарвар, миллатпарвар вазир. Уни кўп йиллар давомида ўзим тарбиялаганман"

30 июн, 13:32 6 048 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев: "Озодбек Назарбеков халқпарвар, миллатпарвар вазир. Уни кўп йиллар давомида ўзим тарбиялаганман" Фото: Президент матбуот хизмати
«Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиевнинг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда бўлиб ўтган фаоллар йиғилишида Ўзбекистон маданият вазирига шундай таъриф берган.

«Озодбекни кўп йиллар давомида ўзим тарбиялаганман. Халқпарвар, миллатпарвар вазир бўлиб етишди. Очиғини тан олишимиз керак, олдинлари маданиятга жуда кам эътибор берганмиз. Энди иқтисодиёт билан баб-баравар маданиятни ҳам тиклаш фурсати етди. Маданий муҳитда катта бўлган одамнинг турмуш тарзи ҳам маданиятли бўлади. Нега йирик корхоналарда чолғу ёки мақом ансамбллари ташкил этиш мумкин эмас? Нега олийгоҳларимизда танаффус пайти мусиқа қўйилмайди? Олдинлари чойхоналарга борсангиз Жўрахон Султонов ёки Маъмуржон Узоқовни тинглаб ўтириш мумкин эди. Афсуски, ҳозир бундай яхши анъаналар унутилиб кетди», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари мактаб шаҳодатномаларига чолғу асбоби бўйича баҳолашни ҳам киритишни таклиф қилди. Шу тариқа ўқувчи мактабни ўзи маъқул кўрган бирор чолғу турини мукаммал эгаллаган ҳолда битиради.

«Ёш йигит-қизларда суицид ҳолатларини кузатяпмиз, ахборот хуружлари ҳам етарлича. Бунга қарши туриш учун таълим-тарбия, муҳит яхши бўлиши керак. Ҳар бир мактабда ўзининг театри, ансамбли фаолият юриши зарур. Наманганда ҳар бир мактабга чолғу асбоблари олиб берилибди, эшитиб хурсанд бўлдим», — деди Президент.

Шавкат Мирзиёев сўзининг якунида Наманганда тажриба тариқасида вилоят ҳокимининг маданият бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилиши ва соҳани ривожлантириш учун салмоқли маблағ ажратилишини билдирди. Кейинчалик бу ташаббус бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 244
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 237
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 120
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 406
  • Оғир вазиятда Лолани қўллаб-қувватлаймиз! Фақат... 21 апр, 19:09 1 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 1
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 0
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 81
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 206
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Бўлимлар