«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 09:26
ЎЗO‘Z

Нукус, Бухоро ва Пискентда ўқишга "киритиб қўймоқчи бўлган"лар қўлга олинди

30 июн, 11:40 1 012 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нукус, Бухоро ва Пискентда ўқишга "киритиб қўймоқчи бўлган"лар қўлга олинди Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг жойлардаги бошқарма ва бўлимлари (бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда) томонидан фуқароларни пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлганлар фош этилмоқда.

Хусусан, Нукус давлат педагогика институтининг ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Д.С. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда Т.ни танишлари орқали мазкур олийгоҳга киритиб қўйиш эвазига 3000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланди.

Бухоро муҳандислик технология институти декан ўринбосари М.А.нинг қисмати ҳам шундай бўлди. У Тошкент Давлат ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизация институти Бухоро вилоят филиали талабаси М.Қ. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро О.ни Москва Давлат Радио электроника ва радио техника институтига ўқишга кириши учун онлайн тарзда бўладиган тест синовларидан ўтказиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 1 500 АҚШ долларини олган вақтда қўлга тушди.

Пискент туманидаги мактаб ўқитувчиси Х. эса фуқаро Ш.ни танишлари орқали Тошкент давлат педагогика университетининг сиртқи бўлимига жойламоқчи эди. Шу хизмати эвазига 3 500 АҚШ доллари ва 3,8 млн сўм олди-ю бироқ чўнтагига солишга улгурмади.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, қайд этилган ҳолатлар бўйича фирибгарлик ва пора беришга қасд қилиш аломатлари билан жиноят ишлари қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Самарқандда декан ўринбосари 4000 доллар билан ушланди 29 фев, 16:13
  • Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга тушди 29 мая, 10:07
  • Юридик университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 11 000 доллар олган шахс ушланди 06 мая, 10:55
  • Юридик университетга ўқишга киритиб қўяман деб 11 000 доллар олган шахс ушланди 12 апр, 18:16
  • 2-мутахассислик учун 15 минг доллар пул сўраган шахс ушланди 04 апр, 10:13
  • Самарқандда тиббиёт коллежига ўқишга киритиш учун 500 доллар олган шифокор ушланди 04 ноя, 03:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Илон Маскнинг бойлиги бир ҳафта ичида 5,2 миллиард долларга кўпайди 04 июл, 08:10 1
  • Амир Темур билан Дамашқда кўришган олим 04 июл, 07:43 93
  • Бразилия президенти мажбурий ниқоб тақиш тўғрисидаги қонунни бекор қилди 04 июл, 07:23 106
  • Манба: UzAuto Motors Buy Back тизимини жорий қилади 04 июл, 07:00 320
  • Нур-Султонда Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилди 04 июл, 06:30 209
  • 3D босма ёрдамида ўсимликдан гўшт «яратил»ди 04 июл, 06:00 247
  • Бир кунда 300дан ошиқ янги ҳолат қайд этилди. Бу янги рекорд 04 июл, 01:15 844
  • Тошкентда яна бир бемор вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 29тага етди 04 июл, 00:30 448
  • Мутахассис: ”Йога коронавирусга чалинганларнинг енгил нафас олишига ёрдам беради” 04 июл, 00:13 278
  • Гвардиола ёзда олинадиган футболчилар номини ошкор қилди 03 июл, 23:56 490
  • Шайх ҳазратлари дин арбобининг сиёсатга аралашишига қарши бўлганми? 03 июл, 23:40 663
  • Самарқанддаги заводда янги автомобил ишлаб чиқарилади 03 июл, 23:27 796
  • Бўлимлар