«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:53
ЎЗO‘Z

Хитойда ҳарбийларнинг COVID-19’га қарши тажриба вакцинасидан фойдаланишига рухсат берилди

30 июн, 07:57 2 246 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда ҳарбийларнинг COVID-19’га қарши тажриба вакцинасидан фойдаланишига рухсат берилди Фото: Reuters
Хитой ҳарбийларнинг CanSino Biologics ва Ҳарбий фанлар академиясининг тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцина намунасидан фойдаланишига рухсат берилди. Бу ҳақда CanSino Biologics маълумотига таяниб The Jakarta Post хабар қилган.

«Фақат ҳарбий тузилмаларнинг Ad5-nCoV вакцинасидан фойдаланишига рухсат берилган. Ҳозирча ундан Хитой халқ-озодлик армияси моддий-техник таъминоти бўлинмаси рухсатисиз кенг миқёсда фойдаланишнинг имкони йўқ», — дейилган CanSino Biologics баёнотида.
Компания берган маълумотга кўра, Хитой марказий ҳарбий комиссияси 25 июндан бошлаб вакцинадан бир йил давомида фойдаланишга рухсат берган.

Аввал клиник синовларда вакцинанинг хавфсиз экани, шунингдек, касалликка қарши самарадорлиги аниқланган. Ad5-nCoV’нинг дастлабки икки босқичдаги тадқиқотларида вакцинанинг коронавирус чақирадиган касалликнинг ривожланишига йўл қўймаслик хусусиятига эга экани намоён бўлган. CanSino Biologics компаниясининг қайд этишича, вакцинанинг тижорий томондан муваффақият қозониши кафолатланмаган.

Ad5-nCoV Хитойда ишлаб чиқилган ва мамлакатда ҳамда унинг ташқарисидаги одамларда клиник синов ўтказилиши бошланган саккизта потенциал вакцинанинг бири ҳисобланади. Мазкур вакцинани тест қилишга Канадада ҳам рухсат берилган.

Аввал Хитой халқ-озодлик армияси ҳарбий фанлар академияси COVID-19’га қарши иккинчи тажриба вакцинасининг тест қилинишига рухсатнома олган. ОАВда тарқалган хабарларга кўра, Хитой коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқишда етакчилик қилмоқда.

Бироқ ҳали дунёда ишлаб чиқилаётган ҳеч бир вакцина учинчи босқичга чиқмаган: ушбу босқичдаги синовларда камида мингта иштирокчи қатнашиши талаб этилади, тадқиқот вирус кенг тарқалган мамлакатда табиий шароитда ўтказилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 99
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 90
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар