«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 13 2020, 03:14
ЎЗO‘Z

“Локомотив”да мураббий алмашадими?... АГМК чемпион бўла оладими? Қосимов нимага шама қилди?

29 июн, 23:30 1 146 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Локомотив”да мураббий алмашадими?... АГМК чемпион бўла оладими? Қосимов нимага шама қилди? 25 – 27 июнь кунлари Coca Cola Суперлигасида 6-тур ўйинлари ўтказилди. Беллашувларда бир қатор кутилмаган натижалар ва воқеликлар кузатилди. Қуйида биз доимгидек ана шу жиҳатларга эътибор қаратамиз.

“Қўқон-1912” – “Сурхон” 3:0
"Қўқон-1912"га қарши ўйинларда "Сурхон" устунликка эга эди. Аммо термизликлар охирги марта 20 йил олдин ғалаба қозонганди. Жамоаларнинг бу галги тўқнашувида водийликлар зафар қучишди ҳамда ўзаро тўқнашувлардаги ғалабалар сони тенглашди – 9 тадан.

“Сурхон”нинг натижалари мураббий ўзгаришига олиб келди. Мураббийни ўзгартиришда “чемпион” ҳисобланган термизликлар Баҳром Ҳайдаров ўрнига Александр Хомяковни олиб келишди.

“Бунёдкор” – “Локомотив” 2:0
Бир тур аввал “Пахтакор”дан қақшатқич зарба қабул қилиб олган “Бунёдкор” бу гал яна Тошкент дербисида майдонга тушди. Қизиқарли кечган баҳсда “қалдирғочлар” 3 очкони қўлга киритишди. Ушбу мағлубият эса Андрей Фёдоровнинг курсисини яхшигина қимирлатиб қўйди. Айни пайтда клуб раҳбарлари унинг ўрнига номзодлар қидираётган бўлса ажаб эмас.

“Қизилқум” – “Пахтакор” 0:2
Афтидан бу мавсум чемпионатни “Қизилқум” тарк этадигандек. Жамоа анча ўйинларни бой бермоқда. Бу тур навоийликлар “Пахтакор”га ютқазишди.

Умуман олганда “Қизилқум”дан “шерлар”га қарши ўйинда ниманидир кутиш ноўрин эди. Чунки таркиб ва ўзаро ўйинлар статистикаси тошкентликларнинг яққол устунлигини кўрсатаятганди. Томонлар 40 марта тўқнаш келишган ва “Қизилқум” фақатгина бир марта “Пахтакор”ни таслим этган холос.

Эътиборлиси, "Пахтакор"нинг икки футболчиси узоқ муддатли танаффусдан кейин яна расмий ўйинда иштирок этишди. Акрам Комилов 2019 йил 29 июнь куни Қўқонда "Қўқон-1912" билан ўйинда жароҳат олганди. Акрам деярли бир йил вақтни жароҳатдан тикланишга сарфлади. Жавоҳир Сидиқов эса ўтган йили 6 май куни Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсида "Персеполис"га қарши учрашувда жароҳатланганди. Бир йилдан ортиқ муддат давомида тикланган Жавоҳир ҳам Навоийда "Қизилқум" билан беллашувда яна майдонга қайтди. У бир йил икки ойга яқин вақт давомида катта футболсиз қолди.

“Сўғдиёна” – “Андижон” 1:1
Шашти баланд “Сўғдиёна” рақиби – “Андижон”ни менсимади. Жиззахликлар карантиндан сўнг анча яхши ўйин намойиш этишаётганди ва бирин кетин ғалабаларни қўлга киритаётганди. Ғалабалардан сармаст бўлган Улуғбек Бақоев шогирдлари менсимаслик оқибатида жазоланишди. Мезбонлар тайёр ғалабани бой берди. “Бургутлар” учун бу ғалабага тенг дуранг эди. Боз устига Фарҳод Бекмуротов охирги дақиқаларда шедевр гол йўлладики, жиззахликлар дарвозабони ҳар қанча уринмасин, тўпни қайтара олмади. “Андижон” сафарда “Сўғдиёна”ни тўхтатди.

“Насаф” – “Бухоро” 0:0
Қаршиликлар карантиндан кейин дуранглар исканжасида қолиб кетишди. Карантингача эса Рўзиқул Бердиев 3 турда 9 очко билан 100 фоизлик натижа қайд этганди. Ҳозир эса ғалаба қозона олмаяпти. “Аждарлар” қимматли очколарни бой беришди. Энди уларни яна жиддий рақиблар кутмоқда.

“Бухоро” метин ҳимоя ва дарвозабоннинг ажойиб ҳаракатлари эвазига Қаршидан очко билан қайтди. Меҳмонлар бу мавсум илк бор сафардан очко олишди. Аммо Муҳсин Муҳаммадиев шогирдлари биринчи турда гол урганича, ҳали ҳамон дарвозаларни ишғол қила олмаяпти.

“Металлург” – “Навбаҳор” 1:3
“Металлург” ҳам “Сўғдиёна” каби яхши рестарт олганди. “Навбаҳор”нинг мақсади эса ОЧЛ йўлланмаси. Шу боис учрашувга бўлган қизиқиш юқори эди. Айримлар мазкур қарама-қаршиликни турнинг марказий ўйини дея эътироф этишди.

Беллашув кутилганидек ажойиб ўтди. Бир-биридан чиройли голлар. Асосийси терма жамоага номзод Азизбек Турғунбоев ўйинини топиб бормоқда, голлар уряпти. Турғунбоев Бекободда фаолиятидаги иккинчи дублни расмийлаштирди.

АГМК – “Машъал” 1:0
Олмалиқликлар ўз уйларида дебютантни қабул қилишди. Миржалол Қосимовдек тажрибали мураббийи бор жамоа муборакликлар дарвозасига бир марта йўл топди холос. Учрашувда Баҳром Абдураҳимов нафақат ягона, балки олмалиқликлар сафидаги дастлабки голини урди.

Маълум танаффусдан кейин АГМК Суперлигада энг яхши рестарт олган ягона жамоа бўлиб турибди. Қаторасига тўрт ўйиндаги ғалаба ва рестартдан кейинги юз фоизлик натижа клуб тарихидаги энг яхши стартга айланди. Қолаверса, АГМК ҳозирча энг кам гол ўтказиб юборган жамоа ҳисобланади.

Олмалиқликлар дарвозага кам гол урмоқда. Буни эса Миржалол Қосимов қуйидагича изоҳлади: Кўп гол урса ҳам, кам гол уриб ютса ҳам ғалабага бериладиган очколар сони ўзгармайди. Футболда ҳеч нарсани аввалдан билиб бўлмайди. Италия ҳам вақтида кам гол уриб жаҳон чемпиони бўлган”. Миржалол Қосимов бу гапи билан нималаргадир шама қилгандек. Нималар бўлишини эса кейинги турлар орқали билиб оламиз.

Манба: Sports.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Суперлига-2020. Қуръа ташланди. Биринчи турда "Пахтакор" - "Навбаҳор" 08 фев, 22:30
  • Суперлига. Иккинчи давранинг тўлиқ тақвими 09 июл, 21:26
  • Суперлига иккинчи давраси тақвими эълон қилинди 03 июн, 23:36
  • Суперлига-2019. Биринчи давра учрашувларининг тўлиқ тақвими эълон қилинди 26 фев, 16:46
  • Суперлига иккинчи босқичига қуръа ташланди 28 авг, 23:38
  • Суперлигага қуръа ташланди 03 фев, 16:49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бугун Тошкентда аҳоли орасида 240та янги ҳолат аниқланди 13 июл, 00:43 125
  • 30 кишилик тўй таассуротлари: янги келин олган оила хонадонига ташриф 13 июл, 00:23 157
  • Улуғбек Бақоев: "Футболчиларимга ажойиб ўйин учун раҳмат айтаман" 13 июл, 00:18 138
  • Андрей Шипилов: "Рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик" 13 июл, 00:16 102
  • Равшан Ҳайдаров: “Уй ўйинларини ўз майдонимизда ўтказишни истагандик. Лекин...” 13 июл, 00:13 114
  • Суперлига. "Металлург" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди 13 июл, 00:09 102
  • Суперлига. "Сурхон" Андижонда ғалабага эришди 13 июл, 00:05 113
  • Коронавирусга чалинган беморни уйда даволаш ва ундан вирус юқтириб олмаслик бўйича қандай кўрсатмалар мавжуд? 12 июл, 23:53 191
  • 1:8: “Энергетик-БГУ”ни Яхшибоев ушлаб турган эканми? Жасурсиз жамоа шарманда бўлди 12 июл, 23:48 220
  • Арманистон ва Озарбойжон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди 12 июл, 23:30 364
  • Ташқи ишлар вазирлиги «Ғишт кўприк» чегара пости яқинида 3 мингдан зиёд ўзбекистонликнинг тўпланганини тасдиқлади 12 июл, 23:10 346
  • Марказий Осиё, бахтлилар ва бахтиёрлар 12 июл, 22:46 354
  • Бўлимлар