«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 02:19
ЎЗO‘Z

Деҳқонободда маҳалла котиби бошқарувидаги «УАЗ» 10-15 метр баландликдан қулади

29 июн, 19:33 3 146 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Деҳқонободда маҳалла котиби бошқарувидаги «УАЗ» 10-15 метр баландликдан қулади «Дарё»нинг хабар беришича, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида маҳалла котиби бошқарувидаги «УАЗ» русумли автомашина 10-15 метр баландликдан пастга қулаган.

«Бунга маҳалла котибининг маст ҳолда машина ҳайдагани сабаб бўлган», — дейди воқеа ҳақида хабар берувчи ўқувчи.

Фото: Telegram
«Дарё» сўровига жавобан Деҳқонобод туман ИИБ мазкур ҳолат бўйича маълумот берди.

Фото: Telegram
Таъкидланишича, 2020 йил 27 июнь куни «Айридевор» МФЙ Довқамар қишлоғида яшовчи 53 ёшли фуқаро Жонқул Абдулазизов бошқарувидаги «УАЗ» автомобили ҳудуддаги тепаликдан 10-15 метр пастликка қулаган. Ҳайдовчининг айтишича, бунга машина олди ғилдираги шинаси ёрилгани сабаб бўлган. Шина ёрилгач, машина бир томонга тортган ва пастга тушиб кетган.

Фото: Деҳқонобод туман ИИБ
Деҳқонобод ҳокимлиги ахборот хизматининг маълумот беришича, маҳалла котиби иштирокидаги бахтсиз ҳодиса 28 июнь куни туман ИИБ ЙПХ бошлиғи майор Баҳром Назаров, ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаев, «Айридевор» МФЙ раиси Камол Хушвақтовлар иштирокида ўрганилган.

«Ҳодиса «Айридевор» МФЙ раиси ўринбосари Жонқул Абдулазизов бошқарувидаги «УАЗ» фуқаро Омонова Зебинисонинг буюмларини отасининг уйига ташлаб қайтаётган пайтда, 2020 йил 27 июнь куни, соат 14:30 да Бешбулоқ қишлоғидан ўтган жойда содир бўлган. Воқеа содир бўлган пайтда автомобиль ичида ҳайдовчидан бошқа ҳеч ким бўлмаган. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотганлиги сабаб машинадан сакраб тушиб қолган ва ҳеч қандай жароҳат олмаган. Ҳайдовчининг айтишича, жароҳат олмагани боис туман тиббиёт бирлашмаси ва ИИБга мурожаат қилмаган. Ҳайдовчи тиббий кўрикдан ўтказилганда спиртли ичимлик истеъмол қилмагани маълум бўлди», — дейди туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаев.

Фото: Деҳқонобод туман ИИБ
Дилшод Мирзаевнинг қўшимча қилишича, ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

pic.twitter.com/ItA1nlFtfp

— Shukhrat (@bankir2102) June 29, 2020




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 135
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 34
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 219
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 88
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 34
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар