«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:26
ЎЗO‘Z

Билл Гейтс инсониятни коронавирусга қарши эмлаш ҳақидаги фикрлари билан бўлишди

28 июн, 16:55 2 684 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Билл Гейтс инсониятни коронавирусга қарши эмлаш ҳақидаги фикрлари билан бўлишди Фото: Getty Images
Microsoft асосчиси, дунёнинг 2-рақамли энг бой одами Билл Гейтс CNN телеканалига берган интервьюсида ҳозирда коронавирусдан ишлаб чиқилаётган вакциналар унинг юқишининг идеал тарзда олдини олишига кафолат йўқлигини айтди.

Бироқ унинг айтишича, энг жиддий муаммо вакцинани ишлаб чиқиш ва уни тарқатиш эмас, балки одамларни у билан эмлашга кўндириш бўлади.
Сизда танлов бўлади: вакцинага рози бўлиш ёки йўқ. Айнан шу охирги тўсиқ бўлади”, деб айтган Гейтс. Бироқ унинг таъкидлашича, аксарият одамлар эмлашга рози бўлади.

Миллиардер вакцинанинг ишлаб чиқилиши хусусида тўхталиб, уни яратаётган мутахассислар иккита кўрсаткичга таянишларини айтди: биринчидан, вакцина эмланаётган одамда вирус юқишининг олдини қандай олади, иккинчидан, у вируснинг бошқа одамларга юқишига қандай тўсқинлик қилади.

Гейтснинг таъкидлашича, коронавирус билан боғлиқ вазият дунёда ва хусусан АҚШда у кутганидан “ёмонроқ”.

Миллиардер АҚШда касалланганлар сонининг кўпаётганини етарлича тестлаш ўтказилмаётгани, касалга чалинганлар кимлар билан мулоқот қилганлари ортидан ёмон кузатилаётгани ва аҳоли орасида ниқоблар ишлатилиши даражаси пастлиги билан боғлаган. Унинг таъкидлашича, бу вазифани самарали уддалаган бошқа давлатларда касалланиш ҳолатлари камайган.

АҚШда одамлар ҳозирда ўзини бу ҳолатда турлича тутмоқда: кимдир вазиятга эскича ёндашмоқда, кимдир эпидемияни рад этмоқда. Бошқалар эса юз бераётган вазиятни сиёсий нарсадек қабул қилмоқда ва бу жуда қайғулидир. Менинг дўстим, Шимолий Дакота губернаторига ҳаттоки “Илтимос, ниқоб тақиб юрганларга ёмон муносабатда бўлманг”, дейишига тўғри келди”. Бу шунчаки мияни портлатади”, деб айтган Гейтс.

Тадбиркор АҚШнинг дунёда коронавирус муаммосини ҳал қилишда етарлича етакчилик қилмаётганидан афсус билдирган ва бунинг оқибатида касалликнинг оғир юки Бразилия ва Ҳиндистон каби ривожланаётган давлатлар гарданига тушаётганини айтган.

Бироқ Гейтс АҚШ ҳали бўлсам ҳам фаоллашиб, вакцинанинг бутун дунёга тарқатилишида ёрдам беришига умид билдиришини айтган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 95
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар