«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 20:12
ЎЗO‘Z

Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича рекорд янгиланди

27 июн, 23:03 2 602 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик тузалиш ҳолатлари сони бўйича рекорд янгиланди Соғлиқни сақлаш вазирлиги кун давомида 202 бемор тузалиб, кунлик тузалишлар сони бўйича янги рекорд қайд этилгани ва шу вақтгача тузалиб чиққанлар сони 5240 нафарга етгани ҳақида хабар берди.
Тошкентдаги Республика ихтисослаштирилган терапия и тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази клиникасида 82 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 50 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 45 нафар, жами 177 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига кузатилди.

Бундан аввалроқ Хоразм вилоятида 18 нафар, Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 7 нафар, жами 25 нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, ўз уйларига кузатилгани хабар қилинганди.

Шу тариқа, бугун жами 202 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлди ва соғайиш кўрсаткичи бўйича янги рекорд ўрнатилди.
«Эътиборли жиҳати, бугуннинг ўзида пойтахтимиздаги тиббиёт муассасаларида 184 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида Covid-19’дан соғайганлар сони 3044 нафарга етди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5240 нафарни ташкил этмоқда. Эндиликда шифокорларимиз юртимизнинг турли ҳудудларида 2291 нафар беморни белгиланган стандартлар асосида даволамоқдалар
», дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 25 июнь куни 192 нафар бемор тузалиб рекорд қайд этилганди.
26 июнь куни эса мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги тиббиёт муассасаларидан 161 нафар бемор кузатилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 57
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 78
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 25
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 28
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 95
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 304
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Чиқиш йўқ”: НАТОнинг собиқ маслаҳатчиси Ғарбнинг Украина бўйича ваҳимаси ҳақида гапирди 20 апр, 19:38 13
  • Ижара ҳақи 1 миллион долларлик вилла: Telegram асосчиси Павел Дуров қаерда яшайди? 20 апр, 19:09 34
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 50
  • Доимий қулоқ битиши ва бош оғриғи нимадан далолат беради? 20 апр, 18:13 22
  • Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!» 20 апр, 18:00 22
  • Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз" 20 апр, 17:45 69
  • Россия танклари дронга қарши янги ҳимоя билан жиҳозлана бошлади (видео) 20 апр, 17:20 129
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 210
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 57
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 86
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 154
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 212
  • Бўлимлар