«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:01
ЎЗO‘Z

Ўйнaшигa ишoниб…

27 июн, 19:19 7 792 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўйнaшигa ишoниб… Соҳиб (исмлар ўзгартирилган) ўзининг «Жигули» машинасида киракашлик қилади. Бир куни машинасига бир қиз ўтирди. Соҳиб кўп овора бўлмай қизнинг исми Нигина экани-ю телефон рақамини ҳам билиб олди.

Шундан кейин улар телефонда гаплашиб, тез-тез учрашадиган бўлишди. Нигина битта фарзанди билан оиласидан ажрашган, ўз билганидай кун кўрарди. Соҳиб ҳам уйланган, лекин буни Нигинадан яширди. Уларнинг кунда-кунора учрашувлари зинога бошлади.

Кун келиб Соҳибнинг сири очилди. Хотини борлигини Нигина билиб қолди. «Хотинимга кўнглим йўқ, сен билан юрганимни унга айтганман» деб вазиятдан чиқиб кетди.

Соҳиб қонуний ёки шаръий никоҳдан ўтмаган бўлса-да Нигинани қаттиқ рашк қиларди. Бирор-бир эркак билан гаплашишига йўл қўймасди. Шунингдек, унга турли чекловларни қўя бошлади.

Соҳиб доим «менга хиёнат қиладиган бўлсанг, юзингни бузаман, аяб ўтирмайман» деб кўп айтарди. Унинг бундай муносабатларидан безиб қолган Нигина ундан қочишга уринди.

Орада ишлаш учун Россияга кетиб қолди. Бироқ у ерда ҳам кўнгли хотиржам бўлмади. Соҳиб унинг ўғлини ёқтирмасди. «Мен йўқлигимда ўғлимга бирор нима қилмасмикан?» деган хаёл Нигинага тинчлик бермади. Охири уйига қайтди. Уни Соҳиб кутиб олди ва овлоқ жойга олиб бориб калтаклади. Нигина қўрққанидан ҳеч кимга арз қилмади.

Нигора синглисининг ҳаётидан, Соҳибнинг унга муносабатидан хабардор эди. «Қачонгача бундай юрасан? Милицияга арз қил унинг устидан» деб бир неча марта айтди. Лекин Нигина бунга кўнмади.

Шундай кунларда Нигина Даврон исмли йигит билан танишиб қолди. Даврон ҳам фарзандли бўлмагач оиласидан ажрашган экан.
У Нигинани ёқтириб қолганини онасидан яширмади.

«Қизни уйга олиб кел, мен гаплашиб олай. Сенга ёққан бўлса никоҳ ўқиттирамиз», – деди Гулрухсор опа ўғлига.
Шундан сўнг Нигина Давроннинг уйида яшай бошлади.

Кўп ўтмай Соҳиб бундан хабар топди. Гулрухсор опанинг иш жойига келиб, ўзини таништирди ва муддаога ўтди.
– Мен Нигина билан юраман. Биз бир-биримизни яхши кўрамиз. У ўғлингизни алдаб юрибди, – деди.

У:
– Мен у қиз билан гаплашдим. Ўғлимга бефарқ эмас. Ишонмасангиз уйга юринг, гап­лашиб оламиз, – деб Соҳибни уйига бошлади.
– Мен сизни ёқтирмайман. Давронни яхши кўраман. Бир қарорга келдим, шу ерда қолмоқчиман. Биз турмуш қурмоқчимиз, – деди Нигина қатъий оҳангда.

Қизнинг жавобидан Соҳибнинг жаҳли чиқди.
– Агар шу қиз уйингизда қолса, уларни бирга яшатсангиз, ўғлингизни тинч қўймайман, – деди Соҳиб Гулрухсор опага таҳдид қилиб.

Онанинг кўнглига ғулғула тушди, ўғлидан хавотирланиб қолди. Келинига вақтинча уйидан кетиб туришини айтди.

Нигина аммасиникига кетишга мажбур бўлди.
Соҳиб уни яхши биларди. Аммасиникидан осонгина топди. Даврон билан бирга уни йўқлаб борди.

– Машинага ўтир, – деб бақирди Нигинага қараб.
– Минмайман. Ҳеч қаерга бормайман, – деди ҳеч нимадан бехабар қиз.

Унинг важоҳатидан, бақираверганидан қўрқди. Опаси билан машинага ўтирди. Соҳиб уларни Гулрухсор опанинг олдига бошлаб бораётганди.

Йўл-йўлакай Соҳиб бир неча марта «ваъда – ваъда» деб такрорлади. Аёлнинг олдига боргач, «бу қиз эркаклар билан юради, фоҳишалик қилади» деб уни фикридан қайтармоқчи бўлди. Давронга қараб:

– Агар онанг сени яшашингга қўйса, мен ҳеч нима демайман, – деди.
– Улар бирга яшайди. Сен эса Давронга тегмайман деб тилхат ёзиб берасан, – деди Гулрухсор опа.

Шу пайт Нигина «раҳмат, онажон» деб аёлни қучоқлади. Соҳибнинг жаҳли чиқиб кетди. «Қачондан бери онажонинг бўлиб қолди?» деб унинг қўлидан тортди. Ёнида бўлган пичоқни олиб, қизнинг бўйнига тортиб юборди. Кейин бақирган Нигорани қувиб кетди. Уни ҳам жароҳатлади. Атрофга одам тўпланди. Тўпланганлардан ҳеч ким йигитни тўхтатай демасди. Соҳиб ўзини босиб олмади. Нигинага яна жароҳат етказди. «Менга хиёнат қилсанг, юзингни бузаман» деган сўзининг устидан чиқди. Қизнинг юз-кўзи демай тилиб ташлади. Шу пайт кимдир уни тўхтатиб қолди. Яна кимдир ИИБга хабар қилди. Гулрухсор опа Нигинани ўғлининг машинасига миндириб, тезда шифохонага жўнатди. ИИБ ходимлари Соҳибни олиб кетишди.

Опа-сингил анча пайт шифохонада ётиб даволанишди. Айни пайтда уларнинг соғлиғи яхши. Бироқ Нигинанинг бўйнида чандиқ қолди.
Улар суддан Соҳибни қонунда назарда тутилган тартибда жазолашни ва жарроҳлик операциясига кетадиган харажатни ундириб беришни сўрашди.

Суд ҳукми билан Соҳиб 6 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Соҳиб аввал ҳам уч марта судланиб жазога тортилган. Зора бу галги жазо унинг кўзини очиб, қолган умрини мазмунли ўтказишига туртки бўлса.

Юқоридагиларни ўқиб, наҳотки оилага шунчалар юзаки қарайдиганлар бўлса деб ажабланасан киши. Енгил-елпи ҳаётни маъқул кўриш, келажакни ўйламаслик кишиларни жаҳолат ботқоғига ботиради.

Манба: Huquq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 325
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 487
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 330
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 359
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 438
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар