«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:54
ЎЗO‘Z

Россия ҳарбий разведкаси Афғонистондаги буюртма қотилликларда айбланмоқда

27 июн, 18:34 2 692 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия ҳарбий разведкаси Афғонистондаги буюртма қотилликларда айбланмоқда Россия ТИВ америка ҳарбийлари буюртма қотиллигида рус ҳарбий разведкасининг алоқадорлиги тўғрисидаги миш-мишларни фейк дея атади, деб хабар бермоқда РИА Новости. Хусусан, дипломатик идора худди шундай айбловлар илгари сурилган New York Timesдаги мақолага қуйидагича изоҳ берди.

"Ўта оддий бу миш-мишлар - бирон ҳақиқатга яқин нарса ўрнига, шундай сафсатани ўйлаб топишга мажбур бўлган америка разведкаси пропагандистларининг паст ақлий салоҳиятини яққол намоён этмоқда <…> Афғонистондаги йигирма йиллик урушда катта муваффақиятсизликка дуч келган разведкадан яна нимани кутиш мумкин эди", - дея жавоб берди журналистларга ТИВ вакиллари.

Дипломатлар, ҳеч кимга сир бўлмаган бошқа сабабларни: масалан, америка разведкасининг наркотрафикка алоқадорлиги, америка солиқ тўловчилари пулидан транспорт карвонлари ўтиши учун жангариларга тўланадиган тўловлар, турли лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида тузилган шартномалар учун бериладиган поралар ҳақида ҳам эслатиб ўтдилар. "Шунга хоҳиш бўлса, улар амалга оширадиган кирдикорлар рўйхатини яна давом эттириш мумкин. Бу улар учун жуда ноўнғай бўлади", - дея қўшимча қилишди улар.

"Эҳтимол америка разведкачиларига биз ва уларнинг дипломатлари биргаликда Қобул ва толиблар ўртасида тинчлик музокараларини ишга туширишга ёрдам бераётганимиз ёқмаётгандир?! Уларни тушуниш мумкин — юқорида санаб ўтилган "қинғир" даромадлар манбаларидан мосуво бўлишни исташмайди", — дея хулоса қилишди ТИВ вакиллари.

Июнь ойи бошида АҚШ конгрессида республикачилар фракцияси томонидан эълон қилинган докладда, Россия бошқа кўплаб қораловлар қаторида "Толибон"га ҳомийлик қилишда айбланган эди. Шу туфайли Москвага қарши санкцияларни янада кучайтириш лозим, дея таъкидлард Республикачилар. Россия бу сингари айбловларни кўп бор инкор қилган.

АҚШ "Толибон"га қарши ҳарбий операцияни 2001 йилда бошлаган. Бу операциянинг бошланишига Вашингтон толиблар 11 сентябрда терактларни амалга оширган "Ал-Қоида" уюшмаси жангариларини яширганликларини важ сифатида кўрсатган эди.

Толиблар ҳукумати ағдарилди, ҳокимият тепасига АҚШга содиқ бўлган сиёсатчилар келди ва "Толибон"га қарши курашга киришди.

Жорий йил февраль ойида АҚШ ва "Толибон" 18 йил деганда биринчи марта тинчлик тўғрисида битим имзолади. Шартнома Афғонистонда 14 ой ичида чет эл қўшинларини чиқаришни (толибларнинг энг муҳим талабларидан бири) ва ўзаро асир алмашувидан сўнг афғонлараро мулоқот бошланишини кўзда тутади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 2
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар