«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:19
ЎЗO‘Z

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Солиқ кодексига ўзгартиш киритилади

27 июн, 08:00 3 862 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Солиқ кодексига ўзгартиш киритилади Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2015-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 164-модда (Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) қуйидаги мазмундаги еттинчи қисм билан тўлдирилади:
“Товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш – базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз баравари миқдорида жарима солинади.”.

168-модда (Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш) қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“168-модда. Бозорларда савдо қилиш ҳамда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларини бузиш

Бозорларда савдо қилиш ҳамда савдо фаолиятини ташкил этиш қоидаларини бузиш – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми, мансабдор шахсларга ўн баравари миқдорида жарима жазоси қўлланишига сабаб бўлади”.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрда қабул қилинган ЎРҚ-599-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси 415-модданинг (Солиқ ставкалари) учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига белгиланган ставкага нисбатан уч ойга қадар икки баравар, уч ой ўтгандан сўнг - беш баравар, олти ой ўтгандан сўнг - ўн баравар, ўн икки ойдан сўнг келгуси ҳар ўн икки ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари миқдорида қўлланилади ҳамда ушбу Кодекснинг 414-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари уларга татбиқ этилмайди”.

422-модданинг (Солиқ ставкалари. Солиқ даври) олтинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларига ушбу Кодекснинг 415-моддаси учинчи қисмида юридик шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси қўлланилади”.

429-модданинг (Солиқ ставкалари) тўққизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларга белгиланган ставкага нисбатан уч ойга қадар икки баравар, уч ой ўтгандан сўнг - беш баравар, олти ой ўтгандан сўнг - ўн баравар, ўн икки ойдан сўнг келгуси ҳар ўн икки ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг икки баравари миқдорида қўлланилади ҳамда ушбу Кодекснинг 428-моддасида кўрсатилган солиқ имтиёзлари уларга татбиқ этилмайди”.

437-модданинг (Солиқ ставкалари) тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бўш турган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари сифатида хулоса чиқарилган бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек тугалланмаган қурилиш объектларга ушбу Кодекснинг 429-моддаси ўнинчи қисмида юридик шахслар учун белгиланган солиқ ставкаси қўлланилади”.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 53
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 148
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 40
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 230
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 93
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар