«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 09:44
ЎЗO‘Z

Болливуднинг юлдузли жуфтликлари. Уларнинг ажрашиб кетишига нима сабаб бўлган?

26 июн, 20:45 4 532 Маданият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Болливуднинг юлдузли жуфтликлари. Уларнинг ажрашиб кетишига нима сабаб бўлган? Бир вақтлар ўрталарида ҳаммаси жиддийдек туйилган ва мухлислар учун севимли бўлган машҳур жуфтликлар муносабатлари якун топишининг турли сабаблари бор.

Салмон Хон ва Айшвария Рай

Фото: India Тоday
Салмон Хон истеъдодли актёр, яхши инсондир, лекин Айшвария уни тарк этишига унинг ҳаддан ортиқ рашкчилиги ва ўзини тутиши сабаб бўлган.

Шаҳид Капур ва Карина Капур

Фото: Wikimedia Commons
Карина ва Шаҳид турмуш қуришга қарор қилган, лекин актриса «Услуб» (Таshan) фильмининг суратга олиш жараёнида Саиф Али Хонни севиб қолган ва Шаҳидни ташлаб кетган.

Жон Абраҳам ва Бипаша Басу

Фото: «Яндекс Дзен»
10 йилдан ортиқ муносабатда бўлган Болливуднинг энг чиройли жуфтликларидан бирининг ажрашишига Бипашанинг турмушга чиқишни исташи, Жоннинг эса оилавий ҳаёт қуришга тайёр бўлмагани сабаб бўлган. Бундан ташқари, актёрнинг Прия Ранчал билан алоқалари Бипашани уни тарк этишига сабаб бўлган, деган тахминлар ҳам бор.

Ранбир Капур ва Дипика Падуконе

Фото: The Indian Express
Ҳали ҳануз бир-бири билан дўстона муносабатда бўлган жуфтликнинг ажралиб кетишига Ранбирнинг хиёнати сабаб бўлган. Бу ҳақда Дипика Verve журналига берган интервьюсида маълум қилган.

Прити Зинта ва Несс Вадиa

Фото: Times of India
Бир-бирига жуда ҳам мос бўлган жуфтлик ўртасидаги муносабатлар тугашига йигитнинг онасига актрисанинг ёқмагани ва ҳаммасига нуқта қўйилишига олиб келгани сабаб бўлган.

Акшай Кумар ва Шилпа Шетти

Фото: Getty Images
Бугунги кунда ҳар икки шоу-бизнес вакилининг ўз оиласи бўлишига қарамай, бир вақтлар мухлисларга уларда ҳаммаси жиддийдек туйилган. Уларнинг муносабатлари якунига етишига Акшайнинг Твинкл Кҳаннага «ўралашиб» қолгани сабаб бўлган.

Абҳишек Баччан ва Каришма Капур

Фото: Filmside.net
Унаштирилган ва тўй остонасида турган жуфтлик ўртасидаги муносабатларнинг якунига етишига Каришманинг онаси Бабита сабабчи бўлган. Айтишларига қараганда, бўлажак қайнона куёв тарафга ортиқча талаб ва истак қўйгани, ёшлар ҳаётига аралашавергани Баччанлар, хусусан, куёвга ёқмаган.

Ритик Рошан ва Сьюзан Рошан

Фото: Getty Images
Муносабатларини никоҳ билан боғлаганига 13 йил бўлган жуфтликнинг ажралишига Ритикнинг онаси Пинкининг ҳар нарсага аралашавериши сабаб бўлган. Бошқа версияга кўра, Сьюзаннинг зиёфат ва наркотикларга ўралашиб қолгани оиланинг дарз кетишига олиб келган.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 1
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 291
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 336
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 31
  • Хитойда сунъий интеллект томонидан яратилган дунёдаги илк фильм трейлери эълон қилинди (видео) 22 апр, 11:55 120
  • Хонанда Фарҳод рафиқаси билан ажрашди 21 апр, 23:33 1 442
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 0
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 0
  • Байден тегишли қонунни имзолади: АҚШда TikTok блокланиши мумкин 25 апр, 07:46 4
  • Россияда «катта балиқ» тўрга тушди. У нимада айбланмоқда? 25 апр, 07:13 82
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 12
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 86
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 280
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 127
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 45
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 213
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 227
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 291
  • Бўлимлар