«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 15:36
ЎЗO‘Z

Вадим Абрамов: “Нега энди биз "Ливерпуль" ёки "Манчестер Сити" бўлмаслигимиз керак?”

26 июн, 00:05 2 194 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Вадим Абрамов: “Нега энди биз "Ливерпуль" ёки "Манчестер Сити" бўлмаслигимиз керак?” "Бунёдкор" - "Локомотив" (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов ўз фикрларини билдирди.

"Пахтакор"га йирик ҳисобда ютқазганимиздан кейин мухлислар учун ҳам бугун ютишимиз керак, эди, йигитлар муносиб ўйнашди, уларга раҳмат. Рақибимиз таркибида тажрибали футболчилар йиғилганига қарамасдан, ўйин бўйича устунлик қилдик. Афсуски, деярли ҳамма футболчиларимизда катта тажриба йўқ. Улар мана эндигина иккинчи йил юқори лигада ўйнашмоқда. Йирикроқ ҳисобда ютишимиз ҳам мумкин эди.

- Таркибда сюпризлар кўп бўлди, битта мисол - Иброҳимҳалил Юлдашев.
- Ҳеч қандай сюрприз йўқ. У яхши футболчи эканлигини билардим, бизда чап қанотда йўқотиш борлиги учун Иброҳимҳалил Юлдашевни ижарага олгандик. Унинг дебюти ажойиб чиқди. "Локомотив"ни тўла ўрганиб чиққандик. Ўз ўйинларини кўрсатишларига қаршилик кўрсатишга уриндик.

Футболчи клуб сафида терма жамоадан чақирув олиш учун бор имкониятини ишга солиб ўйнаши керак. Алоҳида айтишим лозимки, айрим техник маҳоратли футболчилар борки, уларнинг ўйини жамоавий ўйинга боғлиқ бўлади. Масалан, Абдухолиқов ёрқинроқ ўйнаши мумкин, барчаси жамоавий ўйинга боғлиқ.

Футболчиларда катта тажриба йўқ, ўйин вақтида кўрганингиздек, имкон қадар уларга буни уқтиришга ҳаракат қиляпман.
"Манчестер Сити" ҳам битта ҳужумчи билан ўйнайди, аммо ҳамма футболчилари жарима майдончаси ичига талпинишади.

- Интернетда "Бунёдкор"нинг тезкор қарши ҳужумларини АПЛ клубларига қиёслашяпти. Агар "Бунёдкор"ни инглиз клубларига солиштирсак, қайси жамоани айтиб ўтган бўлардингиз?
- Биринчи ва иккинчи ўриндаги "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" деган бўлардим, уларга қарши ўйнасак, яхшигина курашган бўлардик.
Нега энди биз "Ливерпуль" ёки "Манчестер Сити" бўлмаслигимиз керак?

- Ўйин бошиданоқ, жуда жаҳлдор кўриняпсиз, бу ўтган турдаги йирик мағлубиятга боғлиқми?
- Ҳа, албатта, 0-5дан кейин ҳаяжонга тушдим ва бу ҳисоб ўйинга мос эмаслигини жамоага тушунтирдим. Жамоа ҳаммасини тўғри тушуниши менга муҳимроқ, муаммоларимиз кўп, лекин йигитлар буни тўғри қабул қилиб, меҳнат қилишяпти, уларга раҳмат.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Футзал. Осиё чемпионати 1/4 финал: Вьетнам қандай таслим этилди? (видео) 25 апр, 15:06 0
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 3
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе матбуот анжуманида Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс ҳақида нималар деди? 25 апр, 14:39 1
  • Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради 25 апр, 14:30 0
  • Тожикистонда 17 ёшли йигитни яшин урди 25 апр, 14:11 1
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 55
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 153
  • Бўлимлар