«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:56
ЎЗO‘Z

Бахтиёр Ашурматов "Сурхон"га қарши ўйин, Музаффаровнинг йўқлиги ва кейинги ўйин ҳақида гапирди

25 июн, 21:37 2 093 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтиёр Ашурматов "Сурхон"га қарши ўйин, Музаффаровнинг йўқлиги ва кейинги ўйин ҳақида гапирди "Қўқон-1912" жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов "Сурхон"га қарши ўйиндан сўнг (3:0) ўз фикрларини билдириб ўтди.
Учрашув ҳақида

Бугунги ўйин олдидан мураббий сифатида бироз ҳис-ҳаяжон бор эди. Чунки, "Сурхон" сафида малакали футболчилар етарли. Саломов, Касян, Станоевич, Ғофуров каби кучли футболчилар шулар жумласидандир. Шу сабабли ҳам ўйин олдидан хавотир бор эди.

Лекин йигитлар ўз ўйинлари билан потенциалимиз юқори эканлигини кўрсатишди. Ушбу ғалаба учун йигитлардан миннатдорман, улар билан фахрланаман. Уйда ўйнаганимиз учун босим уюштиришимиз керак эди, имкониятларимиз яхши эканлигини футболчиларимиз кўрсатиб беришди, ўйлайманки келаси баҳсларда ҳам шундай ўйинни сақлаб қоламиз.

Биринчи ва иккинчи бўлимдаги фарқ?
Биринчи бўлимларда жамоамиз тартибли ўйин намойиш этмоқда. Гол киритганимиздан сўнг рақиб томонда ҳам бўш зоналар пайдо бўлмоқда ва шу сабаб қарши ҳужумда ҳам ўйнаяпмиз. Бунинг ортидан яна голли вазиятларга ҳаракат қиляпмиз. Шу сабабли голгача йигитларда ҳам босим бўлиб турибди. Шунинг учун ўйинимизни икки қисмга - голгача ва голдан кейин деб ажратсак бўлади.
Ўйлайманки, бугун ғалабага ҳақлироқ бўлдик. Ушбу ўйиндан мухлислар ҳам хурсанд бўлишди.

Музаффар Музаффарров ҳақида
Музаффар бугун ўйин қайдномасига киритилди. Агар зарурият туғилганида уни 30 дақиқагача ўйинга қўйишимиз ҳам мумкин эди. Ҳисоб 2:0 кўринишида бизнинг фойдамизга кўриниш олгани учун бошқа йигитларга имкон бердик. Ўйлайманки, у келаси ўйинлрга 100 фоиз тайёр бўлади.

Кейинги турда "Машъал" билан ўйин ҳақида
Албатта биз ҳар бир учрашув олдидан рақиб ўйинни жамоа билан, мураббийлар штаби билан бирга ўрганамиз, таҳлил қиламиз. Шунга қараб ўйин тактикасини танлаймиз, тайёргарлик кўрамиз. Бугунги ғалабада ҳам мураббийлар штабимиздаги Зоҳид Нурматов ва Даврон Файзиев, шунингдек бошқа мутахассисларимизнинг ёрдами катта бўлди. Уларга миннатдорчилик билдираман. Қолаверса, раҳбарият ҳам бизга имконият яратиб бермоқда, бунинг учун раҳмат айтаман. Биз бунга жавобан раҳбарият ва мухлисларнинг ишончини оқлашимиз лозим.

Энди сафардаги ўйинларда бундан кучлироқ ўйин кўрсатсак, натижамиз янада яхшиланиши мумкин.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 2
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 1
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 89
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 90
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар