«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 17:30
ЎЗO‘Z

Дунёни ўзгартирган 12 аёл

11 июл, 09:32 5 368 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёни ўзгартирган 12 аёл Неча йиллар мобайнида тарих шижоатли, ақлда тенгсиз, илм-фан, адабиёт, авиация соҳаларида танилган, ирқий тенгсизлик ҳамда аёллар ҳуқуқлари борасида ўз фикрини баралла айта олган ва курашган кучли аёлларни кўрди. Улар орасида 12 аёл борки, улар дунёни ўзгартира олган десак, муболаға бўлмайди. Келинг, улар билан танишамиз.

1. Жейн Остин (1775-1817)

Романтик комедиялар қироличаси Жейн Остин Англияда туғилган. Унинг асарларида аёлларнинг жамиятдаги роли ва ўрни чиройли тарзда ёритилган. “Ғурур ва андиша”, “Ақл ва зеҳн” асарлари уни дунёга танилишига сабаб бўлган. Остин энг машҳур романларнинг муаллифи эканини анча пайт яширган, вафотидан сўнг эса укаси Ҳенри асарлар Жейнга тегишли эканлигини оммага ошкор қилди. Унинг асарлари ҳали ҳануз ўз қийматини йўқотмаган.

2. Анна Франк (1929-1945)

“Анна Франкнинг кундалиги”- Иккинчи Жаҳон уруши ҳақидаги энг қайғули, адолатли ва таъсирли асар ҳисобланиб, у германиялик ўсмир қизалоқ томонидан ёзилган. Бу асар дунёнинг деярли 70 та тилларига таржима қилинган, унда тарихдаги энг ғайриинсоний пайтлар ва ҳолатларни яққол тасвири берилган, унда умуминсоний сифат ва туйғулар: сабр, муҳаббат, умид, истак, қайғу ва қудрат ҳақида сўз юритилган.

3. Мая Анжелоу (1928-2014)

Бу аёл Америка тарихидаги энг нуфузли хонимлардан бири бўлиб, шоира, қўшиқчи, мемуарист, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида халқ ёдида қолган. Унинг “Мен қафасдаги қуш нега куйлашини биламан” номли мемуар асари улкан мукофотга сазовор бўлиши билан бирга афро-америкалик аёл томонидан ёзилган илк бест-селлер асар ҳисобланади. Умри давомида ирқий тенгсизлик ва камситишлардан азият чеккан Анжелоу асарлари жамиятдаги ушбу йирик муаммоларга қарши баланд овоз бўлиб майдонга чиқди.

4. Қиролича Элизабет I (биринчи) (1533-1603)

У ўзини “Бокира қиролича” деб атаган, чунки у эркак кишига турмушга чиқишни эмас, ўз мамлакатини танлади. Британия тарихида у энг муваффақиятли монархлардан бири ҳисобланади, унинг бошқаруви остидаги йиллар мобайнида Англия сиёсат, савдо ва санъат бобида Европанинг йирик қудратли давлатига айланди.

5. Буюк Кетрин (1729-1796)

Дунёнинг буюк тарихий шахсларидан, Пруссия қироличаси ҳамда энг шавқатсиз аёллардан биридир. Рус қиролига муҳаббатсиз турмушга чиққан Кетрин ўз эри - Питер III ни тахтдан ағдаришга бошчилик қилади ва 1762 йилда ўзини Император аёл деб эълон қилади. Унинг даврида Россия замонавийлашди, қизлар учун илк давлат мактаблари очилди, иқтисодиёт, савдо ва санъат ривожланди.

6. Сожуне Трут (1797-1883)

Америка тарихидаги энг ёрқин ғоялар муаллифи бўлган қора танли аёл, ўзининг руҳлантирувчи нутқлари билан аёллар орасида жуда машҳур. Сожуне 9 ёшида қул қилиб сотилган ва йиллар давомида жуда кўп қийинчилик, азобга чидаб келган, кейинчалик ўз озодлиги учун курашган. У 1851 йил Акронда Оҳаё Аёллар Ҳуқуқлари Конвенциясида “Мен аёлманми?” деб аталган нутқини сўзлаган ва бу ҳозиргача ўз таъсирини йўқотмаган.

(Давоми бор)
Дилором Бегматова таржимаси




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ нондан воз кечганда организмда қандай ўзгаришлар юз беради? 22 мар, 15:13 324
  • Фарзандлар учун ота ва оналарга муносабат ҳақида 20 мар, 00:12 212
  • Узоқ умр кўрувчи инсонларнинг 5 та одати 19 мар, 16:40 485
  • Хурмонинг қандай фойдали хусусиятлари мавжуд? 18 мар, 22:30 329
  • Олимлар хотирани кучайтирувчи оддий машғулотни аниқладилар 16 мар, 23:43 355
  • Нечанчи фарзанд бўлиб туғилиш инсон шахсиятига таъсир қиладими? 16 мар, 16:50 437
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 0
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 0
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 0
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 96
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Бўлимлар