«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 03:28
ЎЗO‘Z

Ла Лига. «Реал» сафарда «Сосьедад»ни мағлуб этиб пешқадамга айланди

22 июн, 06:13 2 079 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ла Лига. «Реал» сафарда «Сосьедад»ни мағлуб этиб пешқадамга айланди Фото: «Реал Мадрид»
Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 30-турида Мадриднинг «Реал» клуби 21 июнь, якшанба куни «Реал Сосьедад» меҳмони бўлди.
Учрашувнинг биринчи бўлими мадридликлар назорати остида кечди, бироқ танаффусга қадар дарвозалар даҳлсиз қолди. Иккинчи бўлим дебютида «Реал» пенальти ишлаб олди, уни Серхио Рамос аниқ бажариб, ҳисобни очди. 70-дақиқада Карим Бензема «Реал»нинг иккинчи голини урди.

Бунга Сан-Себастьян клуби Микель Меринонинг киритган тўпи билан жавоб қайтарди.
Шу тариқа ушбу ғалабадан кейин «Реал» очколарини 65 тага етказиб олган ҳолда «Барселона»га тенглашиб олди ва каталон клубини қўшимча кўрсаткичларда ортда қолдирган ҳолда пешқадамга айланди. «Реал Сосьедад» 47 очко билан 7-ўринга жойлашган.

Шунингдек, «Валенсия» Гонсалу Гедеш ва Родригонинг голлари эвазига «Осасуна»ни мағлуб этди. «Сельта» эса «Алавес» дарвозасига жавобсиз олтита гол урди.

«Реал Сосьедад» — «Реал Мадрид» 1:2
Голлар:
0:1 – 50, пенальти Рамос, 0:2 – 70 Бензема, 1:2 – 83 Мерино.

«Реал Сосьедад»: Ремиро, Льоренте, Монреаль, Горосабел (Элустондо, 60), Ле Норман, Мерино, Субелдия (Субименди, 80), Ойарсабаль (Янузай, 60), Эдегор (Лопес, 79), Порту, Исак (Виллиан Жозе, 79).

«Реал Мадрид»: Куртуа, Карвахаль, Рамос (Милитао, 60), Марсело (Менди, 89), Варан, Кроос, Вальверде (Модрич, 89), Хамес (Асенсио, 78), Каземиро, Винисиус Жуниор, Бензема (Мариано Диас, 78).
Огоҳлантиришлар: Субелдия (16), Каземиро (21), Горосабел (28), Льоренте (48), Модрич (90+4), Мерино (90+7).

«Сельта» – «Алавес» 6:0
Голлпр:
1:0 – 14 Мурильо, 2:0 – 20, пенальти Аспас, 3:0 – 40 Рафинья, 4:0 – 41 Рафинья, 5:0 – 78, пенальти Нолито, 6:0 – 86 Санти Мина.

«Валенсия» — «Осасуна» 2:0
Голлар:
1:0 – 12 Гедеш, 2:0 – 35 Родриго.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 212
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 232
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 214
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 117
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 43
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 56
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 136
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 211
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 84
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 90
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 122
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 187
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 169
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 155
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 191
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 311
  • Бўлимлар