«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 15:51
ЎЗO‘Z

Олимлар коронавирусга иммунитет қанча узоқ сақланишини аниқлашди

21 июн, 12:57 3 251 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Олимлар коронавирусга иммунитет қанча узоқ сақланишини аниқлашди Фото: REUTERS / Flavio Lo Scalzo
Коронавирусга чалинганларда ундан иммунитет оз вақт сақланиб қолади. Бу эса дунё етакчиларини “иммунитет паспорти” киритиш ғоясини қайта кўриб чиқишга ундаши мумкин.

Хитойнинг Чуцин тиббиёт университети олимлари коронавирусни бошдан ўтказганлар билан тадқиқот ўтказиб, улардан аксариятида 8 ҳафтадан кейин вирусга антитаналар камайишиини аниқлашган. Бу ҳақда CNBC телеканали хабар берди.

Олимларнинг айтишича, антитаналар коронавирусни аломатларсиз бошдан кечирганларда тезроқ йўқолар экан.
Бу натижалар эса оммавий иммунитет ишлаб чиқилиши имкониятини ва вирус устидан тўлиқ ғалабага эришиш мумкинлигини шубҳа остига қўяди”, деб таъкидлаб ўтишган олимлар.

Олимлар ўз хулосаларини коронавирусни аломатсиз ўтказган 37 киши ва кучли ифодаланган аломатлар билан ўтказган 37 кишини кузатиш асосида чиқаришган.

Кузатувнинг 8 ҳафтаси ичида антитаналар 81 фоиз аломатсиз ҳамда 62 фоиз аломатларга эга беморларда камайган. Бундан ташқари, антитаналар миқдори 40 фоиз аломатсиз ҳолатларда аниқланмайдиган даражагача камайиб кетган. Бундай йўқотиш 12,9 фоиз аломатларга эга беморларда қайд қилинган”, дейилган тадқиқотда.

Олимларнинг таъкидлашича, қайта касалланиш бу вақт масаласидир, вирусга барқарор иммунитет, айниқса коронавирусни аломатсиз кечирганларда, ишлаб чиқилмайди. Вақтинчалик иммунитет эса 2-3 ойдан кўпроққа етмайди.

Олимларнинг айтишича, улар вирус таъсирининг муҳим жиҳатларини, жумладан инсон организмининг унга иммун реакциясини ҳали ҳам ўрганишмоқда. Улар оладиган жавоблар вакцинани ишлаб чиқишда ва аҳолида иммунитет шаклланиши суръатларини баҳолашда ёрдам беради.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • G7 вазирлари Украина ва Яқин Шарқдаги урушларни муҳокама қилди 18 апр, 15:35 1
  • «Қасри Миллат»да тор доирада учрашув ўтказилди 18 апр, 15:01 1
  • Шавкат Мирзиёевни Душанбе аэропортида мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон кутиб олди 18 апр, 14:58 1
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 0
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 181
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2018 йилда ўлдига чиқарилган миллиардер тирик бўлиши мумкин 18 апр, 14:55 0
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 1
  • Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади 18 апр, 13:24 16
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Муҳаммадсобир Файзовнинг қариндошлари ўз ҳақиқатлари билан бўлишди 18 апр, 12:46 180
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 35
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 84
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 30
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 59
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 31
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 124
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 37
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 86
  • Бўлимлар