«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 21:27
ЎЗO‘Z

Давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштироки: стратегик ёндошувни ишлаб чиқиш зарурияти

20 июн, 22:50 1 902 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштироки: стратегик ёндошувни ишлаб чиқиш зарурияти Мамлакат иқтисодиёти яхшиланишида рақобат муҳитининг ўрни нақадар муҳимлиги ҳақида етарлича ёзилган, гапирилган. Бироқ мамлакатимизда ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш, кафолатлаш учун ҳали кўп ишларни қилишимиз зарур. Соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда давлатнинг иқтисодий ва тадбиркорлик фаолиятидаги иштироки принциплари, шартлари қайта кўриб чиқилиши ва қонун даражасида аниқ-тиниқ қилиб мустаҳкамланиши зарур. Бу борада муайян қоидалар белгиланган.

Ҳаракатлар стратегиясининг устувор йўналишларидан бири иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш ҳисобланади. Бу йўналишда давлат мулкини хусусийлаштиришни янада кенгайтириш ва унинг тартиб-таомилларини соддалаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларида давлат иштирокини камайтириш, давлат мулки хусусийлаштирилган объектлар базасида хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш режалаштирилган.

Давлат тадбиркорлигининг ўзига хос жиҳатлари нимада?
Маълумки, давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиши амалда унинг фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда қатнашишини билдиради. Фуқаролик кодексининг 79-моддасига кўра, давлат фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинадиган муносабатларда бошқа иштирокчилар билан баравар қатнашади. Яъни бу жараёнда давлат ва тадбиркорлик муносабатларининг бошқа иштирокчилари тенглиги қонунан мустаҳкамлаган.

Хусусий мулкка асосланган корхоналардан фарқли равишда иқтисодий фаолиятнинг иштирокчиси сифатида давлатнинг асосий мақсади нафақат фойда кўриш, балки оммавий ҳуқуқ субъекти сифатида ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш, жумладан, аҳолининг яшаш даражасини кўтариш, камбағалликни қисқартириш, инновацияларни рағбатлантириш, самарали институтларни ташкил этиш кабилар ҳам ҳисобланади.

Давлатнинг тадбиркорлик фаолияти билан фаол шуғулланишига қаршилар ва унинг тарафдорлари ўртасида мунозаралар доимий тарзда давом этиб келмоқда. Давлатнинг тадбиркорлиги масаласи давлат активлари, хусусан давлат корхоналари, уларни бошқариш масалалари билан чамбарчас боғлиқ.

Ўзбекистонда давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки қандай?
Давлат активларини бошқариш агентлиги маълумотларига кўра давлат иштирокидаги корхоналар сони қарийб уч мингтани (2965) ташкил этади. Давлат корхоналари сони эса 1700 тадан ошиқ.

Жорий йилнинг февраль ойида Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига “Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тақдим этилди.

Лойиҳада хусусий секторга давлат улушлари тўлиқ сотиладиган 1 111 та корхона ва 15 та давлат кўчмас мулк объектлари рўйхатлари келтирилган. Биргина Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллар қўмитаси тизимида 200 дан зиёд (!) лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш билан шуғулланувчи ДУКлар фаолият юритади.

Ушбу ДУКларнинг аксарияти хусусий секторда кенг салоҳиятга эга корхоналар фаолияти билан деярли бир хил. Бундан ташқари, ДУКларга эксклюзив имтиёзлар берилаётганлиги хусусий секторнинг ривожланиши ва рақобат қилишига тўсқинлик қилмоқда.
Мисол учун, “O‘zmedimpeks” ДУК барча солиқлардан (ҚҚСдан ташқари). “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамда “Махсустранс” ДУК ер солиғи ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан (ЯИТдан ташқари) озод қилинган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, давлат иштирокидаги корхоналарни сони ва салмоғини камайтириш ҳамда иқтисодиётда давлат иштирокини сусайтириш муҳим вазифа бўлиб, унинг муваффақиятли амалга оширилишига мамлакатимизнинг келгуси иқтисодий ривожланиши узвий боғлиқ.
Бироқ буни қандай амалга ошириш керак? Қайси йўлдан борилса, давлат ва халқ манфаатларига зид бўлмайди, айни пайтда кўзланган мақсадга етилади?

Бу саволларга жавоб бериш учун бироз маърифий чекиниш қилиб, жаҳон тажрибасига назар солиш керак.

Хорижда давлат тадбиркорлиги масаласи
Ривожланган хорижий давлатларда ҳам йирик давлат корхоналари ва давлат улуши мавжуд компаниялар фаолият кўрсатади. Масалан АҚШ, Буюк Британия, Япония, Канада, Италия, Корея, Ҳиндистон давлатлари қонунчилигида “давлат корпорацияси”нинг ҳуқуқий мақоми белгиланган ва бундай тузилмалар узоқ даврдан бўён фаолият кўрсатиб келмоқда.

Мисол учун учун дунёга машҳур “Airbus Group”, “Renault”, “France Télécom (Orange)”, “GDF Suez (ENGIE)”, “EDF” француз компанияларида давлат улуши мавжуд. Франция 2008-2009 йиллардаги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан кейин иқтисодиётда давлат таъсирини кучайтиришга қаратилган сиёсат юритди. Миллий статистика ва иқтисодий тадқиқотлар институтининг маълумотларига кўра 2014 йилда француз давлати 1444 компанияни назорат қилиб турган.

Иқтисодий фаолиятда давлат аралашувини камайтириш учун ривожланган давлатларда “Yellow Pages Rule” тамойили жорий этилган.
Унга кўра, хусусий сектордаги у ёки бу фаолият турини давлат улуши мавжуд ташкилотлар такрорлашига, яъни шу соҳа ва йўналишларда давлат корхоналари ташкил этилиши ва фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
Бизда ҳам иқтисодий фаолиятда давлат аралашувини камайтириш учун ривожланган давлатларда кенг қўлланадиган “Yellow Pages Rule” тамойилини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Пандемия даврида хусусийлаштириш
Давлат активларини сотиш, хусусийлаштириш соҳасидаги амалий қадамлар давлатнинг тадбиркорлик фаолияти бўйича стратегик ёндашуви шакллантириб бўлингач, яъни мақсадга мувофиқлик, иштирок этиш лозим бўлган соҳалар кўлами сингари масалалар ҳал этилгандан сўнг амалга оширилиши лозим. Инқироз шароитида бу масала янада долзарблашди.

Айрим иқтисодчилар тарафидан давлат корхоналарини, мулкини максимал даражада хусусийлаштириш, бунда керак бўлса “0” қийматда бўлса ҳам сотиш ҳақида фикрлар янграмоқда. Бу фикрга қўшилиб бўлмайди. Сабаби фойда келтириб турган, истиқболда ҳам фойда келтирадиган корхоналар ва мулкларини давлат ўзида ушлаб туриши мақсадга мувофиқ.

Бозор иқтисодиётида шароитида ҳар қандай мулкдор ўз мулкини сотишдан олдин бунга тайёргарлик кўради, яъни мақбул нархда сотиш учун керакли тадбирларни бажаради. Худди шундай, давлат ҳам мулкдор сифатида ўз активларини сотишдан аввал ушбу активларни баҳосини кўтаришга, тажрибали ва ишончли, иқтисодий бақувват инвесторларни келишини кутишга ҳаракат қилиши зарур ҳисобланади.

Зеро шундагина, сотиладиган давлат активи умумий иқтисодий фаровонликка ўз фойдасини беради. Агар, 90-йиллардаги хусусийлаштириш натижаларини таҳлил қиладиган бўлсак, ўша даврда сотилган кўпгина активлар иқтисодий оборотдан чиқиб кетганлигини, кўпгина корхоналар ускуналари металл чиқит сифатида сотилиб, ер майдонларига эса уй-жойлар қурилган ҳолатларни кўриш мумкин. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, актив реал баҳоси ҳамда ҳақиқий иқтисодий инвестор йўқ ҳолатда давлат активини сотиш самара бермайди.

Пандемия даврида потенциал, айниқса хорижий инвесторларнинг мулк сотиб олишга бўлган қизиқиши камайган. Ўз навбатида жаҳондаги инқироз давлат мулки баҳосига ҳам салбий таъсир этди. Жаҳон иқтисодиётида инқироз ҳолати узоқ муддат давом этиши эҳтимолини ҳисобга олган ҳолда давлат активларини сотиш масаласида шошмаслик зарур.

Масалан, Украина давлат мулки фонди COVID-19 пандемияси шароитида молия бозорларида рўй бераётган жараёнлар туфайли катта ҳажмли объектларни хусусийлаштиришни тўхтатиб қўйди. Украина пандемия туфайли юзага келган инқироз барҳам топгач бу жараённи давом эттирмоқчи.

Умуман, тарихга назар ташласак, инқирозлар даврида давлатнинг иқтисодий жараёнларга аралашуви фаоллашган. Айнан давлат иштироки фаол бўлган мамлакатлар иқтисодий инқирозлардан камроқ талафот билан чиққанлар.

Бир сўз билан айтганда, кечувда отни алмаштирмайдилар. Яъни пандемия шароитида давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини ортиқча жадаллаштирмаслик, бу масалада қарор чиқаришда чуқур таҳлиллар асосида, етмиш марта ўлчанган, халқ фикри ҳисобга олинган, барча “плюс ва минуслар” тарозига қўйилиши лозим.

Умуман, давлат тадбиркорлиги масаласи ҳуқуқий ва иқтисодий жиҳатдан чуқур тадқиқотлар амалга оширишни, ҳуқуқий асосларини такомиллатиришни талаб қиладиган мавзу. Давлатнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш шартлари, шакллари ва хусусиятларини аниқ белгилаб берадиган, тартибга соладиган қўшимча қонун ҳужжатларини қабул қилишни даврни ўзи тақозо қилмоқда. Бунда “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирок этиш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни тезлаштиришимиз зарурият бўлиб қолмоқда.

Адлия вазирлиги масъул ходими
Х.Мелиев




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 208
  • Ўзбекистонда 1 грамм олтин нархи 1 млн сўмдан ошди 17 апр, 19:48 130
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 109
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 73
  • Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 15 апр, 19:30 211
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 0
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 0
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 1
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 14
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 48
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 26
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 97
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 180
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 45
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 47
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 147
  • Бўлимлар