«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:43
ЎЗO‘Z

МИБнинг қатор ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади

18 июн, 18:13 3 145 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МИБнинг қатор ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6010-сонли Фармони қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, фармонга мувофиқ 2020 йил 1 августдан Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади:

электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлигига;

электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олишга олиш бўйича вазифа ва ваколатлари – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига;

электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир ваколатлар – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;

электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва масъулиятини оширишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлиги, Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖга;

энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга доир вазифалар – Энергетика вазирлигига.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 85
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 285
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 103
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар