«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 16:33
ЎЗO‘Z

Очлик ҳиссини йўқотишга ёрдам берадиган маҳсулотлар

16 июн, 10:43 3 640 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Очлик ҳиссини йўқотишга ёрдам берадиган маҳсулотлар Фото: Getty Images
Парҳезшунослар метаболизмни яхшилаш ва қондаги қанд миқдорини меъёрда бўлиши учун кам-камдан тез-тез овқатланишни маслаҳат беради. Бунинг учун эса фойдали маҳсулотлар билан очлик ҳиссини қондириш керак бўлади. Қуйида печенье, чипс ва бутербродга альтернатив сифатида истеъмол қилиш мумкин бўлган табиий маҳсулотларга тўхталамиз.

Ёнғоқлар
Калория миқдори: 30 гр маҳсулотда — 180 ккал
Ёнғоқлар ёғ, оқсил ва клечатка манбаси ҳамда калий, магний, фосфор, витамин E ва B3 га бой ҳисобланади. Ушбу моддалар юрак касалликларининг олдини олиш, депрессияга қарши курашиш ва хотирани яхшилаш хусусиятига эга. Калифорния миллий тиббий маркази тадқиқотларига кўра, вазн ташлашда ёрдам беради. Бунинг учун уни меъёрида истеъмол қилиш керак.

Қора шоколад ва бодом
Калория миқдори: 30 гр шоколад ва ёнғоқда — 300 ккал
Ширинлик ейишни яхши кўрадиганлардан бўлсангиз, унда қора шоколад харид қилишингизни тавсия қиламиз. Қора шоколад, юрак қон-томирларни мустаҳкамлайдиган магний ва катта миқдордаги полифенолга бой ҳисобланади. Шу сингари бодом монотўйинмаган ёғлар манбаси ҳисобланади ҳамда қондаги қанд миқдори ва иштаҳани пасайтириш хусусиятига эга.

Пишлоқ
Калория миқдори: 100 гр маҳсулотда — 350 ккал
Пишлоқ фойдали ва тўйимли маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Тадқиқотларда аниқланишича, тўйинган ёғларга бой бўлгани билан қондаги совуқ холестерин миқдорини кўпайтирмайди.

Мевалар
Таркибида калория у қадар кўп бўлмагани билан мевалар очлик ҳиссини йўқотиш хусусиятига эга. Шу сабаб ҳам меваларни ёнингизда олиб юриш тавсия қилинади. Фақат таркибида глюкоза кўп бўлган банан, узум, хурмо ва анжир истеъмолида меъёрни ошириб юбормасликка ҳаракат қилиш керак. Унинг ўрнига грейпфрут ва тарвуз ейиш тавсия қилинади.

Қайнатилган тухум
Калория миқдори: 2 та тухумда — 140 ккал
Қайнатилган тухум тўқ тутиш ва калория ва истеъмол қилинган калорияни қисқартириш хусусиятига эга бўлган маҳсулотлардан бири ҳисобланади. Коннектикут университети томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, тухум истеъмол қилиш натижасида юрак касалликлари ривожланишининг олди олинади. Бундан ташқари, тухум оқсил, витамин К2 ва B12 кони ҳисобланади.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 186
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 286
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 157
  • Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди 18 апр, 12:22 278
  • Юлдузлар парҳези: тез оздирадиган учта зиравор 17 апр, 17:00 145
  • Қулупнайнинг сиз билмаган 10 та фойдали хусусияти 17 апр, 07:41 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 24
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 43
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 35
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 181
  • Бўлимлар