«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:42
ЎЗO‘Z

Италияда коронавирусга қарши вакцина нархи маълум қилинди

16 июн, 07:26 5 314 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Италияда коронавирусга қарши вакцина нархи маълум қилинди Фото: astrazeneca / Instagram
Италия соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши вакцина бепул тарқатилишини, уни биринчи навбатда хавф гуруҳига кирувчи одамлар олишини маълум қилди. Таъкидланишича, бундай вакцинанинг бир дозаси таннархи 2,5 еврони ташкил қилади.

Коронавирусдан вакцина яратиш учун ташкил этилган альянс (Inclusive Vaccine Alliance, IVA) таркибига кирган Италия, Франция, Германия ва Нидерландия вакцинани ишлаб чиқаётган AstraZeneca компаниясига 300 млн доза вакцина учун 750 млн евро тўлайди. Шу тариқа Оксфордда жойлашган компания яратадиган AZD1222 деб номланган вакцинанинг нархи 2,5 еврони ташкил қилади.

Вакцина коронавирус муаммосини батамом ҳал қилишнинг ягона йўлидир. У мен учун оз кишилар эмас, балки барча оладиган глобал ижтимоий бойлик бўлиб қолади”, деб айтган Италия соғлиқни сақлаш вазири Роберто Сперанца.

IVA иштирокчиларининг AstraZeneca билан вакцина етказиш бўйича шартномани имзолаши 13 июнда эълон қилинган. Шартномага кўра, вакцина харидорларга 2020 йил охирида тақдим қилиниши мумкин.

AstraZeneca’да маълум қилинишича, AZD1222 вакцинаси 320 нафар одамда синалган ва синовлар давомида у яхши ўзлаштирилиши исботланган. Бироқ бунда тана ҳарорати ошиши, бош оғриғи, оёқ-қўлларнинг оғриши ёки ОРВИ аломатлари каби қисқа муддатли иккиламчи таъсирлар кузатилиши мумкин.

Компанияда ваъда берилишича, вакцина билан эмлаш коронавирусга чалинишга олиб келмайди, инсон иммун тизими коронавирус чақирувчи касалликка қарши кураша олиши учун бир эмлаш етарли бўлади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 173
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар