«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:52
ЎЗO‘Z

Ашурматов: “Бунёдкор” ўз ўйини билан бизнинг тактикамизни ўзгартиришга мажбур қилди

13 июн, 22:30 1 745 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ашурматов: “Бунёдкор” ўз ўйини билан бизнинг тактикамизни ўзгартиришга мажбур қилди Бугун қайта старт олган футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 4-туридан ўрин илк ўйин “Бунёдкор” – “Қўқон-1912” жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг дастлаб меҳмонлар мураббийи Бахтиёр Ашурматов матбуот анжуманига ташриф буюрди. Дастлаб мураббий учрашув таассуротлари билан ўртоқлашди.

“Очиғи, 3 ой давомида футбол ўйнамадик. “Навбаҳор” билан ўртоқликдан кейин жамоамиз ҳолати яхши деб ўйловдим. Лекин расмий ўйин барибир бошқача эканини кўрсатиб берди. “Бунёдкор” тўп назорати бўйича кучли эканини исботлади ва амалда ҳақли ғалабага эришди”, – деди Бахтиёр Ашурматов.

– Рақибни яхши ўрганганингиз кўриниб турди. Лекин ғалаба учун ҳужумга ўтишга чўчишгандек туюлди.
– Балки, асосий таркиб танлашда адашгандирман. Қатор чизиқларда тенг кучли ўйинчилар бор. Аммо шу таркибда тўхталдик. Мезбонлар чуқур ҳимояланишга мажбур қилди ва бу амалда ўз натижасини кўрсатди. Бугунги ўйинга муносиб тайёргрлик кўргандик. Ҳамма режамизни амалга ошира олмадик. Фикримча, йигитларимиз ҳам камида дуранг учун меҳнат қилишган эди.

– Ўйинни 4 ҳимоячи билан бошлаб, кейинчалик 3 марказий ҳимоячини кўрдик.
– Бошида 4-4-2 тактикасига тўхталган эдик. Бироқ ўйин давомида рақибнинг қанотларидаги ҳужумлар 5 та ҳимоячига ўтишга мажбур бўлдик. Бу дегани “Бунёдкор” ўз ўйини билан бизнинг тактикамизни ўзгартиришга мажбур қилди.

– Бамбанинг захирадан тушиши ҳақида
– Уни “Навбаҳор” билан ўйинда синаб кўрдик. Унинг яхши ва аниқ пас бера оладиган қобилияти бор. Ўз режамга кўра асосий таркибга уни танламадим. Кейинчалик ўйинни кучайтириш учун захирадан тушди. Бугун тўпсиз ўйнаш натижасида кўп жисмоний куч сарфладик. Мени ҳайрон қолдирган нарса уйда ва меҳмонда бошқа жамоаларни кўряпмиз. Негадир уйдаги ўйинни кўрсата олмаяпмиз. Кучли жамоа бўлишни истасак, шу устида ишлашимиз керак.

– Карантиндан кейинги илк ўйин учун жисмоний ҳолат ҳақида қандай фикрдасиз?
– Умуман олганда, бундан яхшироқ ўйин кутган эдик. Балки бу расмий ўйин бўлгани учундир. Бу жиҳатдан 100 фоиз ўйинга тайёр бўлмаганимиз кўриниб турди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар