«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:58
ЎЗO‘Z

Андижонда ИИБ ва ДХХ «Жиҳодчилар»нинг яна бир гуруҳини қўлга олди

12 июн, 21:23 4 101 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда ИИБ ва ДХХ «Жиҳодчилар»нинг яна бир гуруҳини қўлга олди Андижон вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан 12 июнь куни ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Ўзбекистон ҳудудида фаолияти тақиқланган «Жиҳодчилар» экстремистик оқимининг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, экстремистик фаолиятга алоқадорликда гумон қилинаётган Избоскан ва Асака туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг уйларида вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан қўзғатилган жиноят иши доирасида тинтув ва олиб қўйиш тергов ҳаракати ўтказилди. Тергов ҳаракати натижасида баъзи гуруҳ аъзоларининг телефон аппаратлари ва компьютер қурилмалари хотирасида тақиқланган адабиётларни электрон ҳолда сақлаш ва тарқатиш орқали оддий фуқароларнинг онгини ёт ғоялар билан бузиб келаётганлиги маълум бўлган.

Дастлабки тергов-текширув натижаларига кўра, гуруҳ аъзоларининг айримлари аввал меҳнат мигранти сифатида Россияда ишлаб юриши давомида экстремистик оқим аъзоларининг таъсирига тушган ва оқим ғояларини қўллаб-қувватлаб келган. Бошқалари эса интернет орқали «Жиҳодчилар» оқимининг ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи материалларни кўриши натижасида ёт ғоялар таъсирига тушган ва кейинчалик бошқаларни ҳам шу йўлга даъват қилган. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 23 октябрь куни Тошкент шаҳрида мазкур оқимнинг бир гуруҳ аъзолари қўлга олинган эди. Жорий йилнинг 7 январь куни Тошкентда мазкур оқимнинг яна бир гуруҳи қўлга олинган. 8 июнь куни Бойсунда оқимнинг яна бир гуруҳи фаолиятига чек қўйилди.

Бундан ташқари, 2020 йилнинг 19 февраль куни Тошкентда «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилотига алоқадор бўлган 21 киши қўлга олинган эди. 26 февраль куни эса Тошкент шаҳри ва вилоятида террорчилик гуруҳларига аъзоликда гумонланган яна 21 киши қўлга олинди. Май ойида эса Фарғонада «Ҳизб ут-Таҳрир» террорчилик ташкилотини бир гуруҳ аъзоларининг жиноий фаолиятига чек қўйилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Олий судининг 2016 йил 26 сентябрдаги қарори билан «Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқими Ўзбекистон ҳудудида тақиқланган ташкилотлар рўйхатига киритилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 0
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 0
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Хоразмда ўз танишини уйига чақириб, ўлдирган аёл қамоққа олинди 22 апр, 23:59 363
  • АҚШ Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаво сифатини мониторинг қиладиган сенсорлар ўрнатади 22 апр, 22:30 32
  • 23-30 апрел кунлари учун тезкор ахборот эълон қилинди 22 апр, 22:11 286
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар