«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:17
ЎЗO‘Z

Қашқадарёда газ тўппончасини қўллаб, жароҳат етказган шахс ушланди

12 июн, 18:53 2 329 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қашқадарёда газ тўппончасини қўллаб, жароҳат етказган шахс ушланди 2020 йилнинг 07 июнь куни соат 14:00да Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи фуқаро Ҳ.П. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, С.Р.нинг яшаш уйи олдида ҳеч бир сабабсиз «нега менга бундай қарайсан» деб олдига бориб, ҳақорат қилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у ўзининг безорилик ҳаракатларини давом эттириб, ёнида бўлган «Макаров» кўринишидаги «МР-654К Саl.4,5 мм» газ тўппончаси қўллаш билан қўрқитиб, қурол сифатида фойдаланиб, С.Р.га қарата бир неча маротаба ўқ узиб, уни ўнг қулоқ соҳасига тан жароҳати етказиб, тўппончанинг қўндоқ қисми билан эса С.Р.нинг бош соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳатлари етказган.

Ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ҳ.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «в» банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Ҳ.П., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар