«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 05:02
ЎЗO‘Z

Байден Трампни куч билан четлатишга тўғри келиши мумкинлигини айтди

12 июн, 06:00 2 674 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Байден Трампни куч билан четлатишга тўғри келиши мумкинлигини айтди Фото: AP
Оқ уй матбуот котиби Кейли Макэнани АҚШнинг собиқ вице-президенти, навбатдаги президент сайловларига номзод Жо Байденнинг АҚШ президенти Дональд Трамп сайловларда ғалабани ўғирлашга ҳаракат қилиши ва шу сабабли уни лавозимидан куч билан четлатишга тўғри келиши мумкинлиги ҳақидаги тахминини бемаъни деб атади.

“Матбуот котиби Жо Байденнинг “бемаъни тахминлари”ни рад этди”, деб ёзган CBS News телеканали журналисти Марк Ноллер.
Унинг таъкидлашича, Оқ уй матбуот котиби Трамп “сайловларни сабрсизлик билан кутаётганини” ва демократларни фитналар назариясини илгари суришни бас қилишга чақирганини айтган.

The Hill нашрининг хабар беришича, 10 июнда Демократлар партиясидан президент лавозимига номзод Жо Байден демократлар номзоди сайловларда ғалаба қозонгудек бўлса, Трампни Оқ уйдан куч билан олиб чиқишга тўғри келишига ишончи комиллигини айтган.

Нашр маълумотларига кўра, Байден Трампнинг АҚШдаги намойишларга жавоб чоралари борасида танқидий фикрлар билдирган бир қатор собиқ юқори лавозимли ҳарбийларни санаб ўтган. Байден бу шахсларнинг эътирозларини Трамп сайловлар натижаларини қабул қилмаса, унда ҳарбийлар вазиятга аралашишларининг исботи сифатида келтириб ўтган.

Мен ваъда бераман, менинг ишончим комил, улар уни [Трампни] Оқ уйдан тезда олиб чиқишади”, деб айтган Байден.

Бундан ташқари, собиқ вице-президент Трамп ноябрда ўтадиган президент сайловларида “ғалаба”ни ўғирлашга ҳаракат қилишини айтган. Унинг таъкидлашича, Трампнинг овоз беришни коронавирус пандемияси сабабли почта орқали ўтказилишига қаршилик қилаётгани овоз бериш ҳуқуқини бостиришга қаратилган уринишларининг бир қисми ҳисобланади.

Бу мени ташвишлантираётган ягона нарса. Ушбу президент сайловларда ғалабани ўғирлашга уринишни амалга оширмоқчи”, деб таъкидлаб ўтган Байден.

The Hill нашрининг таъкидлашича, пандемия сабабли кўплаб штатлар сайлов участкалари тўлиб-тошишидан қочиш мақсадида овоз беришни почта орқали ўтказиш вариантини кўриб чиқишган. Трамп штатларнинг бу қарорини танқид қилиб, бундай овоз бериш фирибгарлик эҳтимолини оширишини айтган.

Жорий ҳафта бошида Трамп сайловолди штаби CNN телеканалига Байден Трампни президент лавозимига номзодлар қўллаб-қувватланиши рейтингида 14 фоизга ортда қолдираётганини кўрсатган сўровномани ортга чақиртириш талаби билан мактуб йўллаган.

Бу найранг ва сохта сўровнома. У президент тарафдорларида қизиқиш ва иштиёқни бўғишга ва Америкада президентнинг қўллаб-қувватланиши борасида ёлғон тасаввурни намойиш қилишга қаратилган”, дейилган мактубда.

Трамп сайловолди штаби ушбу сўровномага раддия беришни ва узр сўрашни талаб қилган. CNN ўз навбатида ушбу талабни бажаришни рад этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 108
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар