«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:31
ЎЗO‘Z

Дунёнинг энг қиммат автомобил компаниялари маълум қилинди

11 июн, 22:53 4 323 Авто
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг энг қиммат автомобил компаниялари маълум қилинди Америкалик тадбиркор Илон Маскнинг Tesla компанияси акциялари ярим йил ичида 2,5 марта қимматлаб, компания капиталлашуви 190 млрд долларга етди.

Бу эса Tesla’ни дунёнинг энг қиммат автомобил компаниясига айлантирди. Tesla акциялари савдолар вақтида минг доллардан ошган. Мутахассислар буни Хитойда электромобилларга талаб ошгани билан тушунтиришмоқда.

Йил бошида компания акциялари 420 доллар турган. Ҳозирда эса уларнинг нархи 1025 долларни ташкил қилмоқда. Бор-йўғи ярим йил ичида компания акциялари нархи 2,5 марта ошиб кетган.

2-ўринни Япониянинг Toyota компанияси 182 млрд долларлик капиталлашув билан эгалламоқда. 3-ўринни Германиянинг Volkswagen компанияси эгалламоқда. Немис компаниясининг бозор қиймати 75 млрд долларни ташкил қилмоқда.

4-ўринни яна бир япон компанияси Honda 48 млрд доллар билан эгалламоқда. Энг қиммат автомобил компаниялари етакчи бешталигини Daimler AG немис компанияси 41 млрд доллар билан якунлаган.

Автомобиллар соҳасидаги мутахассисларнинг фикрича, Tesla акциялари Хитойда электромобилларга талаб кескин ошгани сабабли қимматлашган. Бунда компаниянинг Шанҳайда завод очиши ҳам муҳим аҳамият касб этган. Бу заводда йил охиригача 100 мингта автомобил ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган? 22 апр, 18:53 134
  • Damas учун онлайн контрактация очилади 22 апр, 16:22 170
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 136
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 70
  • Шавкат Мирзиёев Жиззахдаги автомобиль заводи фаолияти билан танишди (фото) 08 апр, 20:30 368
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар